BBC navigation

Венесуэла Президенти ўз ворисини эълон қилган

Сўнгги янгиланиш 9 декабр 2012 - 14:01 GMT

Кубадаги навбатдаги шифокорлик текширувидан қайтган Уго Чавес шанба куни телевидение орқали халқига мурожаат қилади.

Венесуэла Президенти мурожаатида биринчи бор ўз вориси ҳақида сўз очган.

Уго Чавес соғлиғи туфайли давлатни бошқаролмай қолса, мамлакат вице президенти ва Ташқи ишлар вазири Николас Мадурони ўз давомчиси сифатида кўришини билдиради.

У ўзининг саратон касаллигидан тўлиқ халос бўлолмаганини тан олиб, янги операция зарурлигини ошкор қилган.

Мамлакат ахборот агентлигига кўра, Уго Чавес якшанба куни яна Гаванага кетиши кутилмоқда.

Шу йил октябр ойида 58 ёшли Чавес яна олти йилга президент қилиб сайланган, сайлов кампанияси давомида у ўзининг тўлиқ соғайиб кетганини айтган эди.

15 ноябрдан буён оммага кўриниш бермаган Чавес 28 ноябрда Кубага соғлиғини мустаҳкамлаш учун "барокамерада бир неча сеанс физиотерапия олиши" хабар қилинади.

Бироқ текширувлар натижасида унда янги рак клеткалари борлиги аниқланган.

Ўтган жумада Рио-де-Жанейрода ўтган Лотин Америкаси давлатлари йиғилишида Венесуэла номидан Чавес ўрнига Николас Мадуро қатнашади.

2011 йил Чавес Кубада илк бор хавфли ўсимтани олдиргани ҳақида хабарлар тарқалганди. Ўшандан буён у яна икки марта кубалик шифокорлар томонидан жарроҳлик столига ётқизилган.

Куба ва Венесуэла давлатлари ўртасида келишилган медицина шартномасига биноан минглаб венесуэлаликлар ҳар йил турли мураккаб текширувлар ва жарроҳлик амалиётлари учун Кубага ташриф буюришади.

Уго Чавес

Таниқли нотиқ ва омма меҳрини қозонган сиёсатчи ҳисобланган Венесуэла Президенти 1999 йилдан буён мамлакатни бошқариб келади.

Собиқ подполковник десантчи бўлган Чавес давлат тўнтаришига ҳаракат қилганликда айбланиб 1992-1994 йилларда қамоқда ўтирган.

Уго Чавес давлат тепасига келгач, нефт ва ишлаб чиқаришнинг бошқа асосий соҳаларини деярли миллийлаштиришга эришади.

Лотин Америкаси бўйича мамлакатда энг юқори минимал ойликни таъминлаган.

Чавесни дунё сиёсатчилари орасида хушламайдиганлар кўпчилик дейиш мумкин. У Испания бош вазири Аснарни "фашист", Жорж Бушни эса "шайтон" деб атайди.

Уго Чавес социализм ғоялари тарафдори ва АҚШга қарши танқидий фикрлари билан ҳам машҳур.

Венесуэла Россия ҳукумати билан яхши алоқалар ўрнатган. Шунингдек, Россиядан катта миқдорда қурол сотиб оладиган давлатлардан бири ҳисобланади.

Уго Чавес Венесуэлада қишлоқ аҳолиси ва шаҳарлик камбағал қатлам орасида ҳурмати баланд. Бироқ жамиятнинг бой ва ўқимишли қисми унинг сиёсатини кўп ҳам ёқламаслиги айтилади.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг. Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.