BBC navigation

АҚШ Суриянинг мухолифат коалициясини тан олди

Сўнгги янгиланиш 12 декабр 2012 - 10:01 GMT

АҚШ расмийлари коалиция кучлари қурол билан таъминланиши мумкинлигини инкор қилишмайди.

Президент Барак Обама АҚШ Суриянинг бош мухолифат коалициясини Сурия халқининг "қонуний вакили" дея расман тан олганини билдирган.

Жаноб Обама ABC News билан суҳбатда Миллий Коалиция Сурия халқига етарлича вакиллик қилишини айтган.

Британия, Франция, Туркия ва Форс кўрфази давлатлари аллақачон Суриянинг Миллий Коалициясини тан олганлар.

АҚШнинг коалицияни тан олиши АҚШ қуролли кучларни энди қуроллай бошлашини англатмайди, лекин юқори даражали мулозимлар агар бу Сурияда сиёсий ечимга эришилишига ёрдам берса, амалга ошиши мумкинлигини билдирганлар.

Суриянинг Инқилобий ва Мухолифат Кучлари Миллий Коалицияси ўтган ой ташкил қилинган.

Айни дамда 70та давлатнинг ташқи ишлар вазирлари Марокашда ўтаётган махсус йиғинда Суриядаги вазиятни муҳокама қилаяптилар.

Россияга кўра, АҚШ Миллий Коалициянинг "қуролли ғалаба"га эришишига бор пулини тиккан.

Фаолларга кўра, Президент Башар ал-Ассадга қарши 18 ой аввал бошланган ғалаёнда 40 мингдан ошиқ одам ўлган.

Чоршанба куни марказий Суриядан олинган хабарларга биноан, президентнинг алавий оқимига мансуб кўп сонли одамлар Ҳама шаҳри ғарбидаги қишлоқда ўлдирилган.

Мазкур воқеа ҳақида хабар кам, аммо мухолиф фаоллари томонидан интернетда тарқатилган видеода алавий экани ишонилган ёш бола ҳукумат кучлари кўп сонли оддий фуқаролар гаровда ушлаб турилган бинони вайрон қилганини айтади.

Болага кўра, Ақраб қишлоғидаги бино Озод Сурия Армияси ишғоли остида бўлган ва унинг вайрон бўлиши оқибатида 300га яқин одам ҳалок бўлган.

Фаолларнинг видеохабарларини мустақил тарзда тасдиқлаш қийин, Сурия ҳукумати ҳозирча бирон муносабат билдиргани йўқ.

БМТ қочқинлар агентлиги ярим миллиондан кўп одам Суриядан қўшни мамлакатларга қочиб ўтганларини айтади.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.