BBC navigation

'Покистон қавм ҳудудларида инсон ҳуқуқлари поймол бўлмоқда'

Сўнгги янгиланиш 13 декабр 2012 - 10:37 GMT

Покистон ҳукумати мамлакат шимоли-ғарбидаги озод қавмлар яшовчи ҳудудларда инсон ҳуқуқлари поймол қилиниши билан боғлиқ минглаб ҳолатларни беэътибор қолдирмоқда.

Бу ҳақда Халқаро Амнести гуруҳи янги ҳисоботида айтилган. Ҳисоботга кўра, аҳоли ҳам Толибон ва ҳам ҳарбийлик тарафидан қўрқувга солинмоқда.

2009 йил йирик ҳарбий амалиётлар ортидан Толибонга қаттиқ зарба берилган, бироқ ҳали ҳамон ҳудудда кучли ҳозирлиги сақланиб қолмоқда.

Ҳисоботда ҳарбийлар гумондорларни йиллаб ҳибсда ушлаб турганига оид тафсилотлар келтирилади.

Айтилишича, улар қамоқхонада қийноқларга солинади ва баъзилар ноаниқ сабаблар билан ҳаётдан кўз юмишади.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи Халқаро Амнести ташкилоти бундай ҳолатлардан азият чекаётган эркаклар ва ўсмир болалар сони минглаб эканини айтади.

Минтақада амал қилувчи қаттиққўл қонунлар боис, қуролли кучлар у ерда дахлсиз фаолият олиб боришлари мумкин.

Маҳаллий одамларга кўра, улар агар жосусликда айбланишса, қийноққа солинишлари ва ё Толибон тарафидан ўлдириб юборилишлари эҳтимолидан қўрқиб яшашади.

Аввалроқ, Би-би-сига гапирган Покистон армияси воизи ҳибсхоналарда ўлим ҳоллари онда-сонда юз берадиган ҳодиса эканини айтганди.

Айримлар эса, Афғонистон билан чегарадаги террорчиликни енгиш учун ҳарбийлик кенг қамровли қудратга эга бўлиши керак, деган фикрни урғулайдилар.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.