BBC navigation

Глобал тадқиқот: 'Семизлик очликка нисбатан йирикроқ муаммога айланган'

Сўнгги янгиланиш 14 декабр 2012 - 12:33 GMT
семиз аёл

Сўнгги тадқиқотлар дунё бўйлаб семизликка боғлиқ сурункали касалликлар ортиб бораётганини аниқлаган

Бутун дунё бўйлаб олиб борилган энг йирик тадқиқотлардан бири илк бор одамларнинг очлик эмас, семизликдан кўпроқ ҳаётдан кўз юмаётганликларини кўрсатган.

Тадқиқот жараёнида 2010 йилги ўлим сабаблари ўрганилган.

Аён бўлишича, дунёда семизлик сабаб қазо қилганларнинг сони уч миллиондан ортган.

Бу эса, тўйиб овқат емаслик боис юз берган ўлим ҳолларидан уч маротабага кўпдир.

Британияда нашр этилувчи "Лансет" ("Lancet") тиббиёт журналида нашр этилган ҳисоботга кўра, дунё бўйлаб инсонлар ҳозирда узунроқ, аммо беморроқ умр кўришаётган экан.

"Лансет" таҳлиллари қон босими, кашандалик ва ичкиликбозлик соғлик учун энг юқори хавф факторларига айланганини кўрсатган.

Бироқ, баъзи олимлар мазкур тадқиқотда олинган маълумотлар етарлича ўрганилмаганини танқид қилганлар.

Беш йил давомида 500га яқин муаллиф иштирокида амалга оширилган лойиҳа натижаларига кўра, юрак хасталиклари ва инсулт ҳар тўрт инсондан бирининг ўлимига сабаб бўлган.

Ушбу беморликлар туфайли 2010-йилда 13 миллионга яқин одам дунёдан кўз юмган.

ВИЧ вируси ва СПИД ҳамон глобал хасталиклардан бири бўлиб қолмоқда. ВИЧ вируси ва СПИДдан 2010-йилда 1,5 миллион инсон ҳалок бўлган.

Дунё бўйлаб инсонлар узоқ умр кўраётган эсаларда, аҳолиси узун умр кўраётган мамлакатлар ва камроқ умр кўраётган мамлакатлар ўртасидаги тафовут 1970 йилдан буён ўзгармасдан қолган.

Қора Африка ёш болалар ўлими бўйича ҳамон етакчилик қилмоқда.

Вашингтон Университетидан профессор Кристофер Мюррей тадқиқотга етакчилик қилган.

"Эрта ўлимдан сурункали хасталикларга томон ўзгариш қайд этилган," - дейди Кристофер Мюррей. - "Аммо сен чалинган касаллик, сени ўлдиришини англатмайди."

'Зиддиятли хулосалар'

Тадқиқотлар ўлимга етаклаган касалликлар орасида диабет ва ўпка саратони юқорилагани, ичкетар ва тюберкулёз хатсаликлари эса пастлаганини кўрсатган.

Тадқиқотчилар сўзларига кўра, ичкетардан қазо қилиш ўтган йигирма йил ичида 60 фоизга камайган.

Лондон Гигиена ва Тропик Тиббиёти Мактабидан профессор Сэнди Каирнкросснинг "Лансет" журналига айтишича, тадқиқот чиқарган хулосалар етарлича таҳлил этилмаган.

"Хулосалар кўплаб олимларга таалуқли эсада, ўлимга етакловчи хасталиклар рўйхатида тадқиқотда иштирок этган барча олимларнинг назари акс этмаган," - дейди у.

Би-би-си билан суҳбатда Сэнди Каирнкросснинг таъкидлашича, баъзи "зиддиятли хулосалар" асосан шифокорлар кўрсатмаларга асосланган.

Бироқ, таҳлилчиларга кўра, мазкур тадқиқот дунёда мавжуд соғлик муаммолари қанчалар тез суръатларда ўзгараётганини кўрсатади.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.