BBC navigation

Мисрликлар референдумда овоз беришни бошлашди

Сўнгги янгиланиш 15 декабр 2012 - 11:02 GMT

Кузатувчилар референдум сабаб мамлакатда янги тартибсизликлар келиб чиқишидан хавотир билдиришган.

Лойиҳа Миср жамиятини иккига бўлди ва зўравонликларга айланган намойишларни келтириб чиқарди.

Қоҳира, Александрия ва бошқа шаҳарлардаги сайлов участкалари атрофида бугун хавфсизлик чоралари кучайтирилган. Сайловчиларнинг фаоллиги кузатилмоқда, зўравонликлар кузатилмаган.

Сайлов икки босқичда ўтказилади. Мисрда сайлов масканларини қўриқлаш ва хавфсизликни таъминлаш учун 250 минг ҳарбий жалб қилинган.

Муҳаммад Мурсий сайловда тартибсизлик келтириб чиқаришга уринганларни ҳибсга олишга буйруқ бергани айтилади.

Биринчи сайлов босқичи Қоҳира, Александрия ва саккиз йирик вилоятларда бўлиб ўтади. Бир ҳафтадан кейин мамлакатнинг қолган аҳолиси учун референдум ўтказилади.

Мамлакатда 51 миллион сайловчи рўйхатга олинган.

Референдум олдидан ҳам Мурсий тарафдорлари ва мухолифлари намойишлар уюштирганлар.

"Тарих бу тузумга Миср халқини шундай аянчли шароитларда сайловга чиқишга мажбурлаганини ҳали эслатади. Кўча қонга тўла, ҳукумат эса вазиятни идора қилиш учун етарли ҳакамларга эга эмас", деб айтган мухолифат фаоли Аҳмад Саид.

Мурсий тарафдорлари ўз навбатида мухолифатни "очиқдан-очиқ ёлғончилик"да айблаб, вазиятни издан чиқаришга уринишда айблашади.

Мисрнинг янги конституциясида шариат қонуннинг асоси қилиб олинган. Президент мамлакатда икки муддатдан ортиқ сайланиши мумкин эмаслиги таъкидланган.

Мухолифат лойиҳада мамлакатнинг барча қатлами манфаатлари ҳисобга олинмаганини айтмоқда.

Муҳаммад Мурсий ва "Мусулмон Биродарлар" халқни конституция лойиҳасини қўллаб овоз беришга чақиришган.

Ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотларининг фикрича, биринчи босқичнинг натижалари эълон қилингач, иккинчи босқичга борувчиларнинг фикрига таъсир қилиши мумкин.

Мухолифат шунинг учун сайловларни бир кунда ўтказилишини талаб қилади.

Референдумнинг икки босқичда ўтишига мамлакатда сайловларни кузатишга жуда кам ҳакам рози бўлгани ҳам сабаб бўлган.

Қоҳирадан Би-би-си мухбирига кўра, янги конституцияга қарши чиқаётганлар унинг қабул қилиниши мамлакатнинг шариатга тартибларини жорий этилишига томон биринчи қадам бўлишидан хавотирда.

Ҳозирги референдум Мисрнинг қайси йўлдан боришига кўп томонлама аниқлик киритиши кутилмоқда.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.