BBC navigation

АҚШ мактабдаги қирғин қурбонларига мотам тутмоқда

Сўнгги янгиланиш 15 декабр 2012 - 09:37 GMT

АҚШ Президенти содир этилган қотилликдан "қаттиқ қайғуда"лигини билдирган.

Коннектикут штатидаги мактабда қуролланган кишининг ўт очиши натижасида камида 27 киши ҳалок бўлган, улардан 20 таси болалар экани айтилмоқда.

АҚШ Президенти Барак Обама мазкур қотиллик юзасидан "зудлик билан" ҳаракатга чақирган.

Обама ўзининг нутқида содир бўлган воқеадан "қаттиқ қайғу"далигини билдиради.

Қотил деб гумон қилинган 20 ёшли Адам Ланза исмли шахс ўликлар орасидан топилган. Полициянинг айтишича, у қотилликни содир этгач ўз жонига қасд қилган бўлиши мумкин.

Адам Лиза жума куни уйида олдин ўз онасини отиб ўлдирган, сўнгра Нютоундаги Сэнди-Хук мактабига бориб атрофдагиларга тўхтовсиз ўқ очгани маълум бўлган.

Полицияга кўра, 18 бола воқеа жойида ўлдирилган, иккитаси касалхонада вафот этган. Мактаб саҳнасида ҳужумчидан ташқари яна олтита инсоннинг жасади топилган.

Қотиллик мактабнинг икки синф хонасида юз берган ва отишма бир неча дақиқа давом этган.

Гувоҳларга кўра, улар ўнлаб ўқ овозларини эшитганлар. Мактаб ўқитувчилари синфхоналарни ёпиб, ўқувчиларни кийимхона ва бурчакларга яширганлар.

Ўт ўчирувчилар мактаб ўқувчиларидан кўзларини юмиб, мактабдан ташқарига саф бўлиб чиқишларини сўраган.

Қурбонлар орасида тажрибали мактаб директори ҳам бўлгани хабар қилинади.

Сэнди-Хук бошланғич мактабида 5 ёшдан 10 ёшгача болалар таълим олишади.

"Мен бу ерда шундай ҳодиса ҳақида умуман тасаввур қилмаганман", деб айтади уч боласи мактабда бўлган ота.

Яна бир ўқувчи отасининг айтишича, Нютаун аҳолиси бу шаҳарни Американинг энг тинч жойларидан бири деб ҳисоблашган.

Ўқ ўтмайдиган кийим кийган Адам Линза камида икки тўппончадан фойдалангани тахмин қилинмоқда.

Полиция томонидан унинг опаси гувоҳ сифатида сўроқ қилинади.

27 минг аҳолиси бўлган Нютаун шаҳрида қурбонлар хотира маросими бўлиб ўтган.

Дунё мамлакатлари раҳбарлари Коннектикут штатидаги фожеадан чуқур қайғуга тушганларини АҚШ Президентига билдирганлар.

Америкада уч кунлик мотам эълон қилиниб, Вашингтоннинг Капитол Хилида давлат байроқлари ярим туширилган ва 200 га яқин инсон бино ўнгида қурбонлар хотирасига шамлар ёқишган.

АҚШ тарихидаги энг қонли оммавий отишма ортидан қатор сиёсатчилар, шу жумладан Президент Обама ҳам келажакда бундай фожеаларнинг олдини олиш мақсадида Американинг қуролга оид қонунини ўзгартиришга чақирмоқдалар.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.