BBC navigation

Афғонистон шарқидаги портлашда 10 қизалоқ ҳалок бўлди

Сўнгги янгиланиш 17 декабр 2012 - 10:05 GMT

Афғонистон расмийларининг маълум қилишларича, Нангарҳор вилоятида мина портлаши оқибатида 10 ёш қиз ҳалок бўлиб, яна иккиси жароҳатланган.

Хабарларга кўра, қизлар ўтин териб юришган вақти улардан бири беҳосдан минага болта билан тегиб кетган.

Ҳалок бўлган қизалоқларнинг аксари 9 дан 11 ёшгачадир.

Минани исёнчилар ўрнатишганми, ёда Афғонистонда давом этган узоқ йиллар мобайнидаги урушлар давридан қолганми маълум эмас. Аввалги урушлар давридан қолган миналар мамлакат бўйлаб хануз кўплаб топилади.

Расмийлардан баъзилари бу яқинда жойлаштирилган мина деса, бошқалари Шўролар билан уруш давридан қолган мина дея айтган.

Расмийларга кўра, жароҳат олган икки қизчанинг аҳволи оғир.

Айни вақтда Афғонистон пойтахти Кобул яқинида юз берган портлашда ҳам камида бир киши ҳалок бўлган.

Бу портлаш Жалолобод шоҳкўчасида юз берган. Бу ерда кўплаб НАТО ва халқаро ширкатлар қароргоҳлари жойлашгандир.

Полициянинг маълум қилишича, портлаш халқаро қурилиш ширкатларидан бири оффиси яқинида юз берган, аммо нишон нима бўлганлиги маълум эмас.

Толиблар ушбу ҳужумда масуълиятни ўз бўйнига олишган. Уларга кўра, худкуш ҳужумчи Американинг муҳандислик ва қурилиш ширкатларидан бирининг оффисига қарата портловчи моддалар ортилган машинани ҳайдаб борган.

Ушбу портлаш оқибатила жароҳатланганлар орасида хорижий фуқаролар ҳам борлиги айтилган.

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.