BBC navigation

Охирзамон ваҳималарини тарқатган 1000 одам ҳибсга олинган

Сўнгги янгиланиш 20 декабр 2012 - 17:06 GMT

Хитой полицияси ҳибсга олган одамларнинг сони 1000 га яқинлашган.

Хитой давлат матбуоти хабар қилишича, дунё тамом бўлишига ишонадиган секта аъзоларини ҳибсга олиш давом этган.

Шу ҳафта давомида Хитойнинг турли ҳудудларида овоз кучайтиргичлар билан кўчаларда гапириб, варақа тарқатиб юрган инсонлар ҳибсга олинди.

Ўзларини "Қодир Худо" (Almighty God) гуруҳи деб номлаган насронийлар гуруҳининг қарийб 1000 аъзоси ҳибсга олинган.

Хитой матбуоти гуруҳни "иблисона" деб таърифлаган, бундай таъриф Хитойда тақиқланган Фалунгун гуруҳига ҳам берилган.

Бу секта 21 декабр жума куни уч кунлик зулмат бошланишига ишонади ва ўз аъзоларини коммунизни йиқитишга чақирган.

Бу оқимнинг тарафдорлари Майя қабиласининг ҳисоб тақвими 21 декабрда охирига етишига, бу эса дунё тугашини англатишига ишонадилар.

Маълум бўлишича, Хитойда 2012 йилнинг 21 декабрида "охирзамон бўлармиш" деган бемаъни гапга ишонадиганларнинг сони салмоқли экан.

Лиу Кюан сувда чўкмас 7 та қутқарув доирасини ясаган.

Ана шу нарса Хитойда "2012" деб номланган бадиий филмни энг кассаси чаққан филмга айлантирган.

Би-би-си мухбирига кўра, дунё тугашига ишонадиганлар фақат Almighty God гуруҳи аъзоларигина эмас.

Хебей вилоятилик бир фермер ичига 14 одам сиғадиган 7 та қутқарув доирасини ясаган.

Шиша тола материалидан ясалган бу мосламалар сувда суза олиши мумкин, тўфондан омон қолиши мумкин.

Франс Пресс ахборот агентлиги билан суҳбатида Лиу Кюан, "агар чиндан ҳам қиёмат қойим юз берадиган бўлса, мен инсониятни қутқариб қолишга ўзимнинг ҳиссамни қўшдим, деб айта оламан", деб айтган.

Одамлар орасидаги ваҳимани пасайтириш мақсадида Пекин полицияси интернетда эълон берган.

"Дунё тугаши ҳақидаги гаплар мишмишдир", дейилади эълонда.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.