BBC navigation

"Дунёнинг тугаши" Майя цивилизациясининг харобаларида кутиб олинмоқда

Сўнгги янгиланиш 21 декабр 2012 - 14:02 GMT

Ер юзидаги минглаб одамлар "охирзамон" кириб келадиган 21 декабрни кутиб олиш учун тўпланишмоқда.

Кўпчилик одамлар Гватемаланинг Тикал шаҳрида майя цивилизацияси харобалари деб кўриладиган жой яқинида йиғилишган.

Филиппинда 500 га яқин одам Минданао оролидаги Суригао шаҳрида қиёмат қойим бўлишини кутишаётгани хабар қилинади.

Philippine Daily Inquirer рўзномаси Минданаолик кишининг гапини келтиради. Унга кўра, атроф дунё бирданига йўқолмайди, лекин табиий фалокатлар орқали босқичма-босқич давом этиб янги дунё пайдо бўлади.

Францияда содир бўлиши кутилаётган охирзамон макони Бюгараш тоғи ҳисобланган бўлсада, бироқ у ерга кўп сонли одамлар йиғилмаган. Ҳукумат тоққа оммавий чиқишларни декабр ойида тақиқлаб қўйган.

Хитойда 1000 га яқин одам охирзамон ҳақида ваҳима тарқатиб юрганлари учун ҳибсга олинган.

Бутун дунёда миш-мишларга сабаб бўлган охирзамон- Майя тақвимига кўра, бугун жума куни 21 декабрда содир бўлиши керак эди.

Охирзамон бўлиши ҳақида ўзининг тахминларини киносаноати ва бестселлерларнинг муаллифлари ҳам тақдим қилишга тушиб кетишади. "2012: Кетцалькоатлянинг қайтиши" деган китоб муаллифи Даниэл Пинчбекнинг ёзишича, Ер планетасини кучли вулқонлар , сув тошқинлари ва зилзилалар кутмоқда. Натижада Ер юзи аҳолисининг ярми нобуд бўлиб кетади.
Баъзи конструкторлар эса, Ерга Нибиру планетаси яқинлашиб келаётгани ҳақида хабарлар тарқатишади.

Тибетлик ламалар зулмат чўкишига тайёр туришга чақириқ билан чиқишади. Уларнинг таъкидлашича, 21.12.12 да Ер юзини зулмат қоплайди. Тибет ламаси охирзамон келишидан олдин қишлоқ жойларига бориб, кўчага чиқмаслик ва ибодат қилишни маслаҳат беради.

Баъзи жойларда охирзамон ваҳимаси ишбилармон одамлар учун яхшигина тижорат ҳам бўлиб хизмат қилади. "Қиёмат қойимдан асрайдиган воситалар" ишлаб чиқариш тижоратчиларга мўмайгина даромад олиб келади.

Ислом ва охирзамон

Ислом нуқтаи назаридан қаралса, ҳаммаси бошқача. Араб таҳлилчиси Риёд Мустафо Қуръонда Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайдиган нарсалар ҳақида сўз боришини яна бир бор таъкидлайди.

"Аллоҳ Луқмон сурасининг 34 -оятида айтадики: фақат Аллоҳгина соат ҳақида билимга эга, ёмғирни жўнатувчи ва она қорнида ким борлигидан хабардордир. Ҳеч бир киши эртага ўзига нима бўлишини билмайди ва ернинг қаерида куни битишидан бехабардир. Ёлғиз Аллоҳ билгувчи ва кўргувчидир".

"Аллоҳ ўзининг беқиёслигини намоён этади. Аллоҳ ўзининг бандаларига ўзи билган сирларнинг бир қисмигина ошкор қилади.Фақат Аллоҳгина Қиёмат қойимнинг қачон бўлишидан хабардордир".

Дунёнинг охири ҳақида Қуръонда ва ҳадисларда кўп бор келтирилади.

"Ҳадисларда охирзамон яқинлашаётганининг белгилари ҳақида айтилади. Катта белгилар ҳали пайдо бўлмаган. Бироқ Ислом таҳлилчиларига кўра, кичик белгилар намоён бўла бошлаган. Улардан бири шафқатсизликдир. Дин ҳақидаги билимларнинг камайиши, ҳокимиятга шафқатсиз одамларнинг келиши, маст қиладиган ичимликларнинг кўпайиши, баланд-баланд биноларнинг қурилиши, ишончли одамларнинг камайиб бориши, ота-онага зулм қилувчиларнинг ортиши, адолат, бағрикенглик, саҳийликнинг камайиши, қотилликнинг ошиши, жиноятчиликнинг кўпайиши, гуноҳкорларнинг мақталиши уларнинг жамиятда обрўга эга бўлиши, диндорларга зулм қилиниши, оилада хиёнатнинг кўпайиши ва бошқалар шунинг жумласидандир", дейди араб таҳлилчиси Риёд Мустафо.

"Дунёда бўлаётган нарсаларни кўриб, шунга амин бўламизки, охирзамон ҳақида ваҳима тарқатувчилар шафқатсиз, ахмоқона фикрли ёки ёлғончи мунофиқлардир. Ислом пайғамбарига кўра, қиёмат қойим тўсатдан содир бўлади ва унинг қачон бўлишини ҳеч ким билмайди", - деб айтади араб таҳлилчиси.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.