BBC navigation

Украинада аёз камида 80 кишининг умрига зомин бўлган

Сўнгги янгиланиш 21 декабр 2012 - 16:05 GMT

Украина соғлиқни сақлаш вазирлиги расмийсининг айтишича, қаҳратон қиш совуғидан 83 киши вафот этган.

Мамлакатда -23 даражали совуқ кучли қор бўронлари билан келган. Украина ғарбидаги йўлларда пайдо бўлган қор тўплари ҳаракатни фалажлаб қўйган, машиналар уч кунлаб йўлларда қолиб кетгани айтилади.

Фавқулодда қаттиқ совуқ ҳаво Болгария, Руминияни ҳам четлаб ўтмаган. Хабарларга кўра, у ерларда 6 киши ҳалок бўлган.

Украиналик метеорологлар кейинги кунларда ҳаво янада совушидан огоҳлантиришмоқда.

Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирининг маслаҳатчиси Владимир Юрченконинг сўзларига кўра, кўчалардан 57 кишининг музлаб қолган жасадлари топилган.

526 киши совуқ уриши туфайли касалхоналарга ётқизилади.

Мамлакатдаги 100 та ҳудудда электр энергияси узилган.

Украина Фавқулодда вазиятлар вазирлиги айни пайтда йўлларда ҳаракат бироз тикланганини билдиради.

Ҳукумат совуқдан энг кўп азият чекканларни 2000 дан ортиқ махсус масканларда ётиш хоналари ва иссиқ овқатлар билан таъминлаган.

Бироқ совуқдан зарар кўрганлар учун бу етарли эмаслиги, уйсиз ва қарияларнинг барчасини сиғдиролмаслиги айтилмоқда.

Шарқий Оврўпо ва Россияга кириб келган қаттиқ совуқ ҳаво натижасида шу пайтгача қариийб 200 киши вафот этган.

Уларнинг кўпчилиги Украинада ва уйсиз одамлар бўлишган.

Украинада ўтган йилги қишда 100 дан ортиқ киши совуқдан музлаб ўлгани хабар қилинганди.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.