BBC navigation

Австралиялик боланинг жавонидан заҳарли илон топилган

Сўнгги янгиланиш 22 декабр 2012 - 14:00 GMT

Шарқ жигарранг илони заҳарли илонлар орасида хавфлилиги жиҳатидан дунёда иккинчи ўринда туради.

Австралиялик болакай ўз уйидаги кийим жавонида тухумдан чиққан заҳарли илондан тасодиф билан омон қолган.

Квинсленд штатидаги Таунсвилл шаҳрилик уч ёшли Кайл Каммингс ўйнаб юриб, уйи ёнидан бир нечта тухум топиб олади.

Тухумларни авайлаб елим қутига жойлаштирган бола уларни шкафига яшириб қўяди.

Бир неча кун ўтгач, Кайлнинг онаси жавондан елим қути ичида ёриб чиққан илонларни кўриб қолган.

Илонларни мутахассислар кўргач, дунёдаги энг заҳарли илонлар тоифасидан эканлиги маълум бўлган.

Узунлиги 12-15 см келадиган илон болаларини ёввойи табиат бағрига қўйиб юборишга қарор қилинди, деб хабар қилади "Шимолий Квинсленд ёввойи табиатини асраш" ташкилоти.

"Уларнинг тили бу ёшда атиги бир неча миллиметр бўлганлиги сабабли тишлай олишмаган, лекин улар катта илонлар каби бир хил заҳарли ҳисобланишади",- деб айтган илонларни қўйиб юборган кишилардан бири Ассошэйтед Пресс агентлигига.

Шарқ жигарранг илони хавфлилиги бўйича заҳарли илонлар орасида "дарғазаб илон" номи билан машҳур заҳарли тайпандан кейин иккинчи ўринда туради.

Сентябр ойида сиднейлик ўсмирни тайпан илони тишлаб олганидан сўнг тирик қолганди. Ўсмирни ўша заҳотиёқ касалхонага етқазиб, заҳарга қарши дори беришгани туфайли ўлмай қолади.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.