BBC navigation

Деҳлида оммавий намойишлар ўтказилиши тақиқланди

Сўнгги янгиланиш 23 декабр 2012 - 10:30 GMT

Бунга 23 ёшли қизнинг ўтган якшанба куни бир неча киши томонидан жинсий зўрланганига қарши намойишлар тўлқинининг тинмаётгани сабаб бўлган.

Намойишчилар айбдорларга ўлим жазосини беришни ва аёлларга нисбатан зўравонликларга чек қўйишни талаб қилишган.

Деҳли полицияси намойишчиларга давлат идоралари ва президент қароргоҳи олдида тўпланишни тақиқлаб, норозиликларни шаҳарнинг бошқа жойларида билдиришга чақирган.

Айни пайтда Деҳлида бешдан ортиқ кишининг тўпланиши тақиқланади. Ҳиндистон матбуоти хабар беришича, шаҳардаги саккиз метро станциялари ёпиб қўйилган.

Шанба куни намойишчилар полиция билан тўқнашгани айтилганди. Юзлаб одамлар марказий йўлларни ёпиб, президент қароргоҳига киришга ҳаракат қилишган. Бироқ полиция қаршилигига учраган оломон уларга қарши тошлар улоқтирган. Полиция намойишчиларга қарши сув отар қурол ва кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланишига тўғри келган.

Тўқнашувларда бир нечта киши яралангани айтилади.

Норозилик чиқишлари Ҳиндистоннинг бошқа шаҳарларида ҳам бўлиб ўтган.

16 декабр кечқурун 23 ёшли талаба қиз ўзининг 28 ёшли дўсти билан автобусда кинога бораётган пайти бир нечта эркак томонидан жинсий зўрланган.

Жиноятчилар ўзлари шафқатсиз зўрлаган қиз ва унинг калтакланган дўстини автобусдан улоқтиришади. Содир бўлган воқеани полицияга қизнинг дўсти хабар қилган.

Шифокорларнинг хабар беришича, қизнинг аҳволи ҳамон оғирлигича қолмоқда.

Воқеага алоқадор етти кишининг ҳаммаси ушланган. Ҳукумат айбланувчиларга бир умрлик қамоқ берилиши мумкинлигини айтган. Шунингдек 23 ёшли қизнинг тўлиқ даволанишига ёрдам берилишини ваъда қилган.

Деҳли шаҳри Ҳиндистонда "жинсий зўрлаш пойтахти" сифатида ном қозонган. 16 миллион аҳолиси бўлган Деҳлида Ҳиндистон бўйича энг кўп жинсий зўравонликлар содир этилиши айтилади.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.