BBC navigation

Афғонистон шарқида содир этилган интиҳорий ҳужумда камида уч киши ҳалок бўлди

Сўнгги янгиланиш 26 декабр 2012 - 09:48 GMT
Хўст шаҳри

Хўст шаҳри ва атроф минтақаларда Толибон ҳаракати тез-тез интиҳорий ҳужумларни содир этиб туради

Афғонистон расмийларининг хабар беришларича, Афғонистон шарқидаги Америка ҳарбий базаси ёнида содир этилган интиҳорий ҳужумда камида уч нафар инсон ҳалок бўлган.

Уларга кўра, худкуш ҳужумчи ўз автомобилини Хост шаҳридаги Чэпмен лагери ўнгида портлатиб юбориши оқибатида уч афғон қўриқчиси қурбон бўлган ва яна етти нафар инсон жароҳат олган.

Хабарларга кўра, иттифоқчи кучлар орасида қурбонлар йўқ.

Кўп ўтмай Толибон ҳаракати ҳужум масъулиятини ўз зиммасига олган.

Афғонистон шарқидаги бошқа минтақалари сингари Хост шаҳрида ҳам сўнгги пайтларда Толибон ҳаракати жангчиларининг ҳужумлари сони кескин ортган.

Октабр ойида худкуш ҳужумчи шаҳарда камида 20 нафар инсон ҳаётига зомин бўлганди. Қурбонларнинг уч нафари НАТО аскарлари эди.

Июн ойида эса худкуш ҳужумчи 21 нафар инсонни, жумладан уч нафар америкалик ҳарбийни ва уларнинг таржимонини ҳалок этганди.

Толибон ҳаракатига алоқадор Ҳаққоний гуруҳи ушбу минтақада тез-тез йирик ҳужумларни содир этиб туради.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.