BBC navigation

Венесуэла: Уго Чавес қасамёдсиз ҳам мамлакатни бошқараверади

Сўнгги янгиланиш 5 январ 2013 - 14:05 GMT

Венесуэла ҳукуматига кўра, ҳозир президент президентлик лавозимини эгаллаб турган шахс

Венесуэла ҳукуматига кўра, Президент Уго Чавеснинг саломатлиги инагурация маросимида қасамёд қабул қилишга имкон бермаса ҳам у 10 январдан ўзининг олти йиллик янги президентлик муддатини бошлайвериши мумкин.

"Қасамёд қабул қилиш расмиятчилиги кейин Олий Маҳкама қаршисида ўтказилаверади", деб айтган Венесуэла Вице-президенти Николас Мадуро.

2012 йил октябрида бўлиб ўтган президентлик сайловида қайта сайланганидан кейин Уго Чавес яна даволанишни давом эттириши лозимлигини ва Кубада бўлган пайтида мамлакатни бошқариш ваколати Вице-президент Николас Мадурога топширилишини айтган эди.

Венесуэла Вице-Президенти Николас Мадуро мухолифатнинг президент мамлакатда йўқлиги сабаб янги сайловлар ўтказиш чақириғини рад этган.

Қўлида Венесуэла конституциясини ушлаб гапирган жаноб Мадуро президент мамлакатни бошқара олмаяпти, деб эълон қилишга асос йўқлигини айтган.

Вице-президент Николас Мадуро қайта сайлов ўтказиш чақириғини рад этган.

"Ҳозир президент президентлик лавозимини эгаллаб турган шахс", деб айтган Николас Мадуро.

У Уго Чавесга саломатлигини тиклаш учун кўпроқ вақт зарурлигини айтган, мамлакат қонунчилигида якуний муҳлат қатъий белгиланмаган, деган.

Президент Уго Чавес саратон хасталигидан даволанмоқда, охирги йилларда унинг бир неча марта Кубада бўлишига тўғри келди.

Охирги марта уч ҳафта олдин жарроҳлик амалиёти ўтказилди, шундан буён жаноб Чавес омма олдида кўриниш бергани йўқ.

Янги йилдан сўнг жаноб Чавес саломатлиги ёмонлашгани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлди.

Венесуэла расмийларига кўра, жарроҳлик амалиётидан кейин Уго Чавес аҳволи оғирлашишига ўткир ўпка инфекцияси сабаб бўлган.

Бир неча кун олдин Вице-президент Николас Мадуро, Венесуэла Миллий Кенгаши раҳбари Диосдадо Кабелло ва бошқа расмийлар Кубада жаноб Чавесни бориб кўрганлар.

Вице-президент сўзларига кўра, Уго Чавес ўзининг "ҳушида ва қўлини маҳкам сиққан".

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.