BBC navigation

Исломободда намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашувлар юз берди

Сўнгги янгиланиш 15 январ 2013 - 09:15 GMT
Намойишчиларга машҳур диний олим Тоҳир ул-Қодирий етакчилик қилмоқда

Намойишчиларга машҳур диний олим Тоҳир ул-Қодирий етакчилик қилмоқда

Исломободда полиция коррупцияга қарши юриш қилаётган намойишчиларга қарши кўздан ёш сиздирувчи газ ишлатган ва осмонга қарата ўқ узган.

Намойишчиларга машҳур диний олим Тоҳир ул-Қодирий етакчилик қилмоқда.

Тўқнашувлар намойишчилар парламент биноси ташқарисидаги хавфсизлик кучларини тошбўрон қилишлари ортидан бошланган.

Сайловга оид қонунларни ислоҳ қилишга чақираётган жаноб Қодирий ва унинг минглаб тарафдорлари норозилик маршини якшанба куни Лаҳор шаҳрида бошлаб, душанба оқшомида пойтахт Исломободга етиб борганлар.

Покистон ҳукумати диний олимни май ойида бўлиб ўтиши кутилаётган сайловларни кечиктиришга уринаётганликда айблайди.

Сунний пешво эса бўлажак сайловлар адолатли ўтиши учун муваққат ҳукумат таркибида адлия масъуллари ва ҳарбийлар бўлиши керак деб ҳисоблайди.

Март ойида, жорий ҳукумат тарқатиб юборилгач, орадан олти ҳафта ўтиб сайловлар бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Телевидение орқали тўғридан-тўғри узатилган кўрсатувда полиция кучларининг намойишчиларни тарқатиб юбориш учун ҳавога ўқ узаётганини намойиш этилган.

Жаноб Қодирий сўзчиси Рейтерс ахборот агентлигига намойишчилар диний пешвонинг полиция томонидан ҳибсга олинишини бартараф этишга уринганликларини айтган.

Тўқнушвда неча инсон яралангани ҳақидаги хабарлар мустақил манбалар томонидан ҳозирга қадар текширилмаган.

Аввалроқ, Исломобод расмийлари жаноб Қодирий ва унинг тарафдорлари шаҳар марказига ўтказилмаслигини билдирган эди.

Ҳукумат шунингдек намойишчилар ҳарбийлар томонидан нишонга олиниши мумкинлигини айтган.

Исломободга қўшимча 15 минг полициячи жойлаштирилган ва шаҳарнинг кўплаб нуқталари беркитилган.

Тоҳир ул-Қодирий коррупция ботқоғига ботган шахслар ва жиноятчиларнинг сайловларга аралашишини бартараф этиш учун зурарий чора-тадбирлар олинишини истайди.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.