BBC navigation

Криминал авторитет "Дед Ҳасан" Москвадаги шифохонада оламдан ўтган

Сўнгги янгиланиш 16 январ 2013 - 13:42 GMT

Қотиллик юз берган жойни полиция ўраб олган.

Россия ҳуқуқ-тартибот органлари хабар қилишларича, Москва шаҳри марказида рўй берган отишмада яраланган "Дед Ҳасан" номи билан танилган Аслан Усоян шифохонада оламдан ўтган.

Россия оммавий ахборот воситалари хабар қилишича, Россия пойтахтидаги Поварская кўчасида криминал авторитетга қарата ўт очишган.

Қотиллик ёлланма қотил тарафидан содир этилгани хабар қилинмоқда.

Жиноят оламида "Дед Ҳасан" номи билан машҳур бўлган Аслан Усоян бир неча жароҳат олгани айтилмоқда.

Россия Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматига кўра, "яраланганидан кейин у тиббиёт муассасаларидан бирига етказилган, ўша ерда у оламдан ўтган".

Москва шаҳри Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Олег Барановнинг шахсан ўзи ҳодиса юз берган жойга боргани хабар қилинган.

75 ёшда бўлган Аслан Усоян собиқ Шўролар Иттифоқи республикалари ҳудудидаги энг йирик криминал авторитет, деб кўрилган.

Унинг Тбилиси шаҳрида туғилгани ва миллати курд-язид бўлгани ҳақида Россиядаги жиноят оламига ихтисослашган журналистлари ёзишган.

"Дед Ҳасан"нинг ҳаётига бир неча марта суиқасд уюштирилган.

Бу суиқасдлар жиноий гуруҳлар ўртасидаги орани очиқ амаллари бўлган, деб кўрилади.

Охирги марта 2010 йил сентябрида ҳам "Дед Ҳасан" ва унинг тан қўриқчиси нишонга олинган, иккаласи ҳам жароҳатланган эди.

Ўзларининг оламида "Вор в законе" деб аталадиган ва "Япончик" номи билан танилган яна бир машҳур шахс Вячеслав Иваньков 2009 йил июлида Москва шаҳрида отиб ўлдирилган эди.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.