BBC navigation

Жазоирда гаровгирлар ўраб олинди

Сўнгги янгиланиш 17 январ 2013 - 09:57 GMT

Жангарилар Ал-Қоида қўмондони Мухтор Билмухторнинг буйруғи биноан ҳаракат қилишаётгани айтилади

Жазоир қўшинлари мамлакат шарқидаги хорижликлар гаровда сақланаётган газ иншоотини ўраб олишган.

Исломий жангарилар чоршанба куни автобусга ҳужум қилиб, бир британиялик ва яна бир жазоирликни ўлдиришган, кейин "Ин Аменас"даги мажмуани ишғол қилишганди.

Гаровда қолаётганлар орасида Британия, Япония, Франция ва Норвегия фуқаролари борлиги тасдиқланди.

Жазоир расмийлари ва матбуотига кўра, ҳозир 30-40 нафар жазоирлик ишчи ва 15-25 нафар хорижлик гаровгирлар ўрнашган бинодан қочиб чиқишга муваффақ бўлган. Уларнинг аниқ сони ва қандай қочиб чиққанларига оид тафсилотларни берилмайди.

Аввалроқ, Жазоир ҳукумати гаровгирлар қўлида 20га яқин хорижлик борлигини айтганди. Гаровгирлар ўзлари эса, 41 кишини ушлаб турганларини даъво қилишганди.

Вазият яқиндан кузатилмоқда

Вашингтондаги брифингда Давлат Департаменти воизи Виктория Нуланд қўлга олинган хорижликлар сафида америкаликлар ҳам борлигини айтди.

"Биз Жазоирдаги "British Petroleum" ширкати ходимлари ҳамда "Ин Аменас" иншоотларига қарши террор ҳужумини қаттиқ қоралаймиз. Шак-шубҳасиз, биз вазиятни яқиндан кузатмоқдамиз", дейди Виктория Нуланд.

Гаровгирлар томонидан дея тушунилган баёнотда Франциянинг қўшни Малидаги Исломий исёнкорларга қарши аралашувига нуқта қўйиш талаб қилинади.

Парижда берган матбуот анжуманида Президент Франсуа Олланд кўпроқ тафсилотларни йиғишга уринилаётганини билдирган, шу билан бирга, ҳужум Франциянинг Малидаги Исломий исёнкорларга қарши ҳарбий амалиётларига боғлиқ эканини тасдиқлаган.

"Мен зарурий барча чораларни кўраётган ва кўрадилагн Жазоир маъмурияти билан мунтазам алоқадаман. Биз, шунингдек, ҳодисага алоқадор давлатлар бошлиқлари ва ҳукуматлар билан ҳам боғланиб турибмиз", деб айтган Олланд жаноблари.

Жазоир Ички ишлар вазири Даҳу Валад Қобилиянинг айтишича, жангарилар гаровдагилар билан бирга мамлакатдан чиқиб кетиш ниятида бўлишган, бироқ у бу талабни рад этган.

"Биз ушбу гуруҳ билан барча музокараларни рад этамиз", деган мухбирларга гапирган Ички ишлар вазири.

Жаноб Қобилиянинг қўшимча қилишича, гаровгирлар барчаси жазоирлик ва Исломий Марғибдаги Ал-Қоида қўмондони Мухтор Билмухторнинг буйруғи биноан ҳаракат қилишмоқда.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.