BBC navigation

Freedom House: 'Марказий Осиё дунёнинг энг репрессив минтақасига айланган'

Сўнгги янгиланиш 17 январ 2013 - 10:24 GMT

Путиннинг президентликка қайтиши минтақада "репрессияларнинг янги даври"ни бошлаб берган

АҚШнинг "Фридом Хаус" нодавлат ташкилоти собиқ совет ҳудуди ва Марказий Осиёни "дунёдаги энг репрессив минтақалар" деб атаган.

Ташкилотнинг чоршанба куни эълон қилинган янги ҳисоботида эркин бўлмаган давлатларнинг "энг ёмонлари" рўйхатига собиқ СССРдан Ўзбекистон ва Туркманистон киритилган.

Ҳисоботда айтилишича, дунёда сиёсий эркинликларнинг аҳволи ёмон бўлган 47 давлатдан 9 тасида вазият жуда ҳам ёмон.

"Фридом Хаус" Ўзбекистонни Шимолий Корея ва Судан каби давлатлар билан бир қаторга қўйган.

Бу йилги ҳисоботда дунёнинг 195 давлатидаги иқтисодий ва сиёсий эркинликларнинг аҳволи таҳлил этилган.

Ташкилотга кўра, 2012 йилда собиқ совет давлатларида инсон ҳақлари ва демократиянинг аҳволи сезиларли даражада ёмонлашган.

'Репрессияларнинг янги даври'

"Фридом Хаус" экспертларининг фикрича, Владимир Путиннинг учинчи муддатга президентликка қайтиши "репрессияларнинг янги даври"ни бошлаб берган.

"Россия етакчилигида, дейилади ҳисоботда, Авросиё минтақаси ҳозирда дунёдаги энг репрессия минтақа сифатида Яқин Шарқ билан беллашади".

Ташкилотга кўра, Болтиқбўйи давлатлари хориж, собиқ СССР ҳудуди дунёнинг "эркин бўлмаган субминтақаси" га айланган.

Уларнинг кўпчилигида яккаҳоким тузумлар ҳукмрон.

"Фридом Хаус" 2012 йилда Арманистон ва Гуржистонда айрим ижобий ўзгаришлар бўлгани, Россия, Украина, Қозоғистон ва Тожикистон эса инсон ҳақлари ва демократия соҳасида орқага кетганини айтган.

Ҳисобот Ўзбекистондаги вазиятга батафсил тўхталмаган, унинг қисқа мундарижасидан англашилишича, Марказий Осиёнинг аҳолиси энг кўп давлатида вазият барқарор ёмонлигича қолмоқда.

Ташкилот сўнгги бир неча йилда Ўзбекистонни "ёмонларнинг ёмони" рўйхатига киритиб келади.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.