BBC navigation

Жазоир: гаровгирлар қўлидан юзлаб кишилар озод этилди

Сўнгги янгиланиш 18 январ 2013 - 16:08 GMT

Жазоир давлат матбуотининг хабар беришича, Аменадаги газ иншоотида исломий жангарилар томонидан ушлаб турилган 573 жазирлик ва 132 хориж фуқаросидан 100дан ортиғи озод этилди.

Лекин 30 га яқин хориж фуқаросининг тақдири ҳануз наомаълум эканлиги айтилмоқда.

Жангарилар ҳануз мажмуа ичига қамалиб олганлари ва улар ушлаб турган гаровдагилар орасида 10 га яқин британиялик борлиги айтилган.

Жазоир расмий доираларидаги манбага кўра, махсус кучлар "можарога тинч ечим топишга" ҳаракат қилмоқдалар.

Портлаш эҳтимолининг олдини олиш мақсадида мажмуа фаолияти тўхтатилган.

Кеча, пайшанба куни Жазоир шарқидаги газ мажмуасининг ходимлари яшовчи қисмига махсус кучларинг ҳужуми оқибатида камида 4 нафар гаровга олинган шахс ва қатор жангарилар ўлдирилгани хабар берилганди.

Жангарилар 41 кишини гаровда ушлаб турганликларини даъво қилгандилар.

Амалиётдан сўнг гаровда қолганларининг тақдири номаълум эди.

Давлат назорати остида бўлган матбуотнинг хабар қилишича, пайшанба кунги амалиётда ҳалок бўлганлардан иккиси британиялик ва яна иккиси филлипинлик эди.

Чоршанба куни газ мажмуаси ходимларини маҳаллий қўналғага олиб кетаётган автобусга ҳужум қилиб, гаровга олиш жараёнида эса яна бир британиялик ва бир жазоирлик ҳалок бўлганди.

Жангари гуруҳ вакилининг матбуотга айтишича, пайшанба кунги амалиёт натижасида 35 нафар гаровга олинган шахс ва 15 жангари ўлдирилган.

Амендаги газ мажмуаси Жазоир давлат нефт ширкати ва Британиянинг ВР шунингдек, Норвегиянинг Statoil ширкатлари билан биргаликда бошқарилади.

Жума куни эрталаб Британия ва Норвегия Ташқи Ишлар вазирликлари ҳодиса тугамагани ва вазият танглигича қолаётгани ҳақида маълум қилгандилар.

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.