BBC navigation

"Большой Театр" ижодий директори юзига кислота сепилди

Сўнгги янгиланиш 18 январ 2013 - 13:37 GMT

Москвадаги "Большой Театр" ижодий директори Сергей Филин ниқоб кийган шасхлар томонидан кислота ҳужумига учради.

Жаноб Филин жиддий жароҳатланган ва касалхонага ётқизилган.

Ҳодиса пайшанба куни кечқурун Сергей Филин Москва марказида пиёда кетаётган вақти рўй берган.

Шифокорлар унинг кўриш қобилиятини сақлаб қолиш учун ҳаракат қилишаётгани айтилмоқда.

"Интерфакс" хабар агентлигига кўра, жаноб Филин яқин орада хориждаги шифохоналарадан бирига олиб кетилади.

"Большой Театр" матбуот котибининг айтишича, 42 ёшли Сергей Филинга охирги бир неча ой мобайнида кўплаб таҳдилар қилинмоқда эди.

Би-би-сининг Москвадаги мухбирига кўра, ушбу амал "Большой Театр" ичидаги турли гуруҳлар ўртасидаги туртишувлар оқибати бўлиши мумкин.

Театр томонидан чиқарилган баёнотда айтилишича, ҳужумчилар ўз уйига яқинлашган Сергей Филинни бақириб чақиришган ва у уларга юз ўгирган вақти кислотани сепишган.

Шундан сўнг шу яқин орада қўйилган машиналарни қўриқлаб турган шахс унга ёрдамга етиб келган.

Театр бошқарувчи директори Анатолий Иксановнинг Россия телевидениесига айтишича, жаноб Филин ўз бошқарув усулида ўта "ёнбермас" бўлган.

"Большой Театр" нинг ижодий дастури юзасидан тортишувлар анча вақтдан бери мамлакат матбуотида ёритилиб келарди.

2011 йили икки балет юлдузи, Наталья Осипова ва Иван Васильевлар янги репуртуар юзасидан норозилик рамзи сифатида истеъфога чиққанликларини маълум қилгандилар.

Сергей Филин "Большой Театр"нинг балет гуруҳи раҳбари этиб тайинланган вақти аввалги раҳбар Геннадий Янин номақбул фотосуратлари Интернет саҳифаларида нашр этилиши ортидан истеъфо берганди.

Яна бир таниқли ижодкор Николай Цискаридзе Сергей Филин бошқарув услубини 2012 йил бошларида қаттиқ танқид остига олганди.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.