BBC navigation

Дунёнинг энг бадавлат 100 одами "камбағалликка барҳам бера олади"

Сўнгги янгиланиш 20 январ 2013 - 14:40 GMT

Oxfamнинг фикрича, ҳозирги иқтисодий тизим "бутун инсониятнинг манфаатлари учун ишлаши керак".

Британиянинг Oxfam хайрия ташкилоти маълумотларига биноан, Ер юзидаги бадавлат 100 кишининг ўтган йилдаги даромадлари дунёда камбағалчиликни бутунлай тугатишга қодир бўлиши мумкин.

Ташкилотнинг ҳисоблашича, жаҳондаги ёрдамга муҳтож қатлам орасидаги камбағалликни батамом тугатиш учун даромади энг юқори 100 та жуда бой кишилар ўтган йилда эришган даромадининг атиги 25 фоизи етар экан.

Oxfamга кўра, энг юқори юзталикка кирувчи бойларнинг 2012 йилда эришган соф даромадлари 240 миллиард долларга етган.

Аҳолининг камбағал қатлами бир кунда одам бошига бор-йўғи 1,25 доллар топади.

Айни пайтда, аҳолининг камбағал қатлами бир кунда одам бошига бор-йўғи 1,25 доллар топади, деб таъкидлайди Oxfam.

Давосга таклиф

Кейинги ҳафтада Давосда очилиши кутилаётган Бутунжаҳон иқтисодий форуми олдидан Oxfam хайрия ташкилоти дунёнинг йирик давлат ва тижорат раҳбарларини камбағаллик ва тенгсизликка қарши курашга чақиради.

Ташкилотнинг маълумотларига қараганда, охирги 20 йилда Ер Юзининг 1 фоиз бадавлат аҳолисининг даромадлари 60 фоизга ошган.

Oxfamнинг "Тенгсизликнинг қиймати: ишониб бўлмас даражада кўп маблағ ва ҳаддан зиёд юқори даромадлар бизнинг ҳаммамизга қандай зарар қилади" сарлавҳали ҳисоботида ҳозирги глобал иқтисодий тизимни шундай ислоҳ қилиш лозимки, " у бутун инсониятнинг манфаатлари учун хизмат қила олсин" дейилади.

Oxfamнинг фикрича, ҳозирги иқтисодий тизим "бутун инсониятнинг манфаатлари учун ишлаши керак".

2012 йилнинг энг-энг бойлари

Forbes журнали дунёнинг энг бой миллиардерларининг рўйхатини эълон қилган.

Рўйхатда олдинги йилларга нисбатан бойларнинг даромадида фарқ бўлса ҳам, дастлабки уч етакчи бойнинг ўрни ўзгармай қолган.

Журналга кўра, Ер юзининг 2012 йилдаги энг бой одами мексикалик магнат- 69 миллиард бойликка эга Карлос Слим Элу экан.

Иккинчи ўринда Карлос Слимдан саккиз миллиардга "камбағал" Бил Гейтс бўлиб, унинг бойлиги 61 миллиард, деб келтирилади.

44 миллиард маблағга эга Уоренн Баффет дунёдаги учинчи йирик миллиардер ҳисобланади.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.