BBC navigation

21 январдаги Афғонистон янгиликлари

Сўнгги янгиланиш 21 январ 2013 - 17:23 GMT

Пойтахт Кобулдаги йўл ҳаракати полицияси қароргоҳига қарши уюштирилган саккиз соатлик ҳужум ниҳоясига етган.

Полиция раҳбарининг Би-би-сига айтишича, беш жангари ва уч нафар полиция ходими қурбон бўлган.

Жангарилар бинога бостириб киришдан аввал худкуш ҳужумчи ўзини портлатган ва яна бир автомашинада бомба портлатилган.

Афғон полициясига кўра, жангарилар ўзлари билан озиқ-овқатлар келтиришган ва афтидан, улар узоқ чўзиладиган амалиётга бел боғлаган бўлишган.

Толиблар ҳужум масъулиятини зиммасига олиб чиққан.

Толибларга кўра, улар бинода ишлаган хорижлик мутахассисларни нишонга олишган.

Бу бир ҳафта ичида Кобулда рўй бераётган иккинчи ҳужумдир.

Қундузда дрон ҳужуми

*Қундуз вилоятида афғон қўшинлари ва НАТО томонидан амалга оширилган ҳаво ҳужумларида 4 инсон ҳалок бўлган.

Полицияга кўра, ҳаводан уюштирилган ушбу амалиётлардан бири учувчисиз учоқ орқали йўлга қўйилган.

НАТО ўзининг ҳаво ҳужумлари исёнкорларга қаратилганини айтади.

Аммо, ҳужумлар чоғи оддий аҳоли орасидан берилаётган талофатлар доим норозиликларни уйғотиб келади.

Афғонистон ҳукумати назоратига ўтган маҳбуслар

НАТО-АҚШ ҳибсхоналаридаги маҳбуслар Афғонистон ҳукумати назоратидаги қамоқхоналарга ўтказиш тўхтатилган.

НАТО ўз қарорини Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг афғон қамоқхоналаридаги вазиятга оид янги ҳисоботи ортидан олган.

Ҳисоботда миллий армия, маҳаллий полиция ва жосуслик хизматларига тегишли ҳибсхоналарнинг барчасида қийноқлар кенг тарқалгани айтилган.

Афғонистон ҳукуматига кўра эса, мазкур даъволар бўрттирилгандир.

Афғонистонда ногиронлар муаммолари

Афғонистон молия вазири маслаҳатчиси, ногиронлар аравачасида ҳаракатланадиган мулозим бугун хусусий ТВ канални ўзини ҳақорат ва масхара қилгани учун маҳкамага тортишини айтган.

Телевизион каналида кўрсатилган шоуда, бу маслаҳатчи "ақалли ҳожатхонага ўзи боролмаса, қандай қилиб вазирга маслаҳат беради" қабилида масхараланган.

Маслаҳатчи Афғонистон прокуратура, вазирлик ва ахборот ҳамда маданият вазирлигига мурожаат қилиб, айни масалада уни қўллаб қувватлашларини сўраган.

Афғонистонда миллионлаб ногиронлар бор, аммо уларнинг идоралару вазирликларда юқорироқ лавозимларда ишлашлари камдан-кам учрайдиган воқеа.

Шаҳардаги ҳукумат ва ё шахсий биноларда ногиронлар учун мослаштирилган йўлаклар ва ё бошқа қулайликлар деярли йўқ.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.