BBC navigation

Америкаликлар Президент қасамёд маросимининг гувоҳи бўлдилар

Сўнгги янгиланиш 22 январ 2013 - 12:31 GMT

АҚШнинг 44- Президенти Барак Обама иннагурация маросими пайтида бири Авраам Линкольн, бошқаси Мартин Лютер Кингга тегишли бўлган Инжилга қўл қўйиб қасамёд қилган.

Қасамёддан сўнг Обама нутқ сўзлаб, ўзининг олдинги тўрт йил давомидаги сиёсатининг асосий томонларига назар ташлаган.

Жумладан у иқлим ўзгариши, муҳожирлик сиёсати, қурол савдоси билан боғлиқ ва аёллар ҳамда жинсий озчиликлар ҳуқуқи муаммоларига тўхталди.

Ўз нутқида жаноб Обама Америка Конституциясидаги "Биз, Америка Қўшма штатлари халқи" сўзларини бир неча бор такрорлаган.

Шундан сўнг тантанали маросим бошланиб, бир қанча намойишлар, расмий қабул ва машҳур қўшиқчиларнинг чиқишлари билан давом этган.

"Бизнинг йўлимиз ниҳоясига етмаган"

Жаноб Обама халқига мурожаатида "урушлар ниҳоясига етмоқда", мамлакат иқтисоди тикланмоқда, лекин "Американинг имкониятлари чегарасиздир" деб айтган.

"Ҳозир қарор қабул қилиш учун вақт етиб келди, уни пайсалга солиш асло мумкин эмас,- деган президент.- Биз мутлақликни принципиаллик билан алмаштиролмаймиз, сиёсатни ўйинга айлантириб, қўполликни ақлли баҳслашиш сифатида қабул қила олмаймиз. Биз ҳаракат қилишимиз, шу билан бирга бизнинг ҳаракатларимиз тугамаганлигини англашимиз лозим".

Обама ўз нутқида камбағаллар, медицина ёрдамига муҳтожлар ҳақида қайғуришга, аёллар, жинсий озчиликлар ҳуқуқлари учун курашишга чақирган.

"Бизнинг гомосексуал ака ва сингилларимизга қонунда ёзилганидек, ҳаммага бўладиган муносабат бўлмас экан, бизнинг вазифамиз бажарилмаган ҳисобланади,- деб таъкидлайди жаноб Обама.

"Американи имкониятлар ватани сифатида қабул қиладиган ёрдамга муҳтож муҳожирларни қабул қилиш учун энг яхши йўли топилмас экан, бизнинг вазифамиз бажарилмаган бўлади. Бизнинг болаларимиз - Детройт кўчасидан Алпаоачей тепаликларию, Нью Таун кўчаларида яшовчиларгача улар ҳақида қайғураётганлари, ҳимоя қилаётганлари, улар хавфсизликда эканликларини англамагунларича, бизнинг вазифамиз тугамаган бўлади".

Барак Обама шунингдек, халқаро сиёсат масалаларига ҳам эътибор қаратиб, Осиёдан Африкагача, Америкадан Яқин Шарққача демократияни қўллашини ваъда қилди.

"Биз бошқа мамлакатлар билан қарама-қаршиликларни тинч йўл билан ҳал қилиш тарафдоримиз", деб таъкидлаган Америка Президенти.

Барак Обама якшанба куни тор доирада Оқ Уйда қасамёд маросимини ўтказган эди.

Америка Конституциясига биноан қасамёд 20 январда қабул қилиниши лозим. Бироқ 20 январ якшанбага тўғри келгани боис, иннагурация - омма олдида қасамёд маросими душанба кунига қолдирилди.

Якшанба куни Оқ Уйнинг Мовий хонасида Обама оиласига тегишли Инжилга қўл қўйиб, "АҚШ Конституциясини сақлаш, ҳимоя қилиш ва қўриқлашга" ваъда берган.

У бу сўзларни душанба куни Капитолий саройи олдидаги оммавий маросимда ҳам такрорлаган.

2009 йилдаги қасамёд маросимини қариийб икки миллион киши кузатган бўлса, душанба куни аввалги иннагурациядан икки марта кам одам йиғилган.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.
Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг. Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.