BBC navigation

'Ал-шабаб'нинг Twitter ини ўчириб қўйишди

Сўнгги янгиланиш 25 январ 2013 - 12:16 GMT

Сомалидаги жангари гуруҳ "Ал-Шабаб"нинг Twitter микроблог саҳифаси ёпиб қўйилган.

"Ал-Шабаб" Twitter да 2001 йили декабр ойидан бери фаол эди.

Шу ой бошларида гуруҳ гаровга олган франса фуқаросини ўлдиришини Twitter орқали маълум қилганди. Кейинчалик гаровга олинган шахс ўлдирилганлигини ҳам Twitter орқали эълон қилди.

Twitter маъмурияти "Ал-Шабаб"нинг саҳифаси нима учун ёпиб қўйилгани ҳақида изоҳ бермаган. Аммо ширкат қонун-қоидаларида зўравонлик пўписалари таъқиқлангани қайд этилган.

Шу ҳафта "Ал Шабаб" Сомалида гаровда ушлаб турилган икки Кениялик давлат хизматчиси туширилган видео ҳақида маълумотни ҳам Twitter да берганди.

"Ал-Шабаб" Кения ҳукумати террорчиликда айблар билан ушлаб турилган ҳамма мусулмонларни озод этмас экан, ушбу икки кенияликнинг ҳаёти хавф остида бўлиши билан пўписа қилганди.

"Ал-Қоида" билан алоқаси борлиги айтилган "Ал-Шабаб" Франса фуқароси Денис Алексни уни қутқариш уринишига жавобан ўлдирганлигини маълум қилганди.

Франса ҳукуматининг айтишича, жаноб Алекс икки ҳафта аввал ўлдирилган, дея ишонилмоқда.

Франса жосуслик хизмати ходими Денис Алекс 2009 йили Сомалида ўғирлаб кетилганди.

"Ал-Шабаб" босиб олган Сомалидаги қатор йирик шаҳарлардан охирги йил мобайнида сиқиб чиқарилган лекин мамлакат маркази ва жанубидаги қатор ҳудудлар устидан назоратни сақлаб турибди.

Сомалида охирги 20 йил мобайнида қатор дала қўмондонлари, рақиб сиёсатчилар ва исломий жангарилар қудрат учун курашиб келмоқдалар.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.