BBC navigation

Бразилия тунги клубидаги ёнғинда 230 инсон нобуд бўлган

Сўнгги янгиланиш 27 январ 2013 - 15:54 GMT

Бразилия полицияси хабар қилишича, мамлакат жанубидаги Санта Мариа шаҳридаги тунги клубда келиб чиққан ёнғинда 230 инсон ҳалок бўлган.

Маҳаллий матбуот хабарларига кўра, саҳнадаги гуруҳ мушакбозликни бошлаган тунги соат 2 да ёнғин келиб чиққан, клубнинг фақат бир чиқиш эшиги бўлгани сабабли одамлар орасида ваҳима ва талотўп бошланган.

Турли хабарларга кўра, Kiss тунги клубида ёнғин бошланган пайтида 300 дан 500 гача одам тўпланган бўлган.

Қурбонларнинг аксари тутундан бўғилиб ва издиҳомда қолиб ҳаётдан кўз юмган.

Гувоҳларга кўра, саҳнада қўшиқ ижро этаётган мусиқачилардан бири мушак отган, кўп вақт ўтмасдан қўшиқчилар ортидаги парда ёна бошлаган.

Олов жуда қисқа фурсатнинг ичида катта ҳудудга ёйилган.

Чиқиш эшиги ҳам жуда тор бўлган.

Ўт ўчирувчиларнинг ёнғинга қарши бир неча соат курашишларига тўғри келган.

Тунги клуб деворини бузишга тўғри келган.

Ёнғин ўчирувчилардан бири умрида "бунчалик кўп ёш одамларнинг ўлимига сабаб бўлган" фожеани кўрмаганини айтган.

Тунги клубнинг ҳожатхонасида 15 жасад топилган.

Афтидан ҳалокатли тутундан қочишга ҳаракат қилиб ҳожатхонага кирганларнинг нафаси қисилиб ўлган.

Ўт ўчирувчилар куйиб кетган жасадлардан инсонларнинг шахсини аниқлаш мушкул бўлаётганини айтишган.

Юзлаб яраланганлар шифохонага ётқизилган, уларнинг аксарининг аҳволи оғирлиги хабар қилинмоқда.

Расмийлар Санта-Мариага бошқа шаҳарлардан сунъий нафас олдириш қурилмаларини тезлик билан етказишда кўмак сўраганлар.

Санта-Мариа университет жойлашган шаҳар бўлиб, у ерда 250 минг аҳоли истиқомат қилади.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.