BBC navigation

Президент Зардорийга қарши коррупция иши қайта очилмайди

Сўнгги янгиланиш 10 феврал 2013 - 10:48 GMT

Покистон Швецария ҳукуматининг Президент Осиф Али Зардорийга қарши коррупцияга оид жиноий иш қайта очилмаслиги борасидаги қарорини олқишлаган.

Швецария томони қарорни Зардорий жаноблари президентлик дахлсизликка эга экани билан изоҳлаган.

Покистон Ахборот вазири Қамар Замон Кайрага кўра, Швецариянинг қарори ўз ҳукумати мавқеини маъқуллаган.

Ўтган йил Покистон ҳукумати Исломобод Олий Маҳкамаси босими билан жаноб Зардорий қарши коррупцияга оид ишни қайта очишни сўраганди.

Президент Зардорий ва унинг марҳум рафиқаси Беназир Бҳутто миллионлаб долларлик маблағларни Швецария банклари орқали қонунийлаштиришда айбланади.

Президентнинг ўзи бу айбловларни рад этиб келади.

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.