BBC navigation

Қурол ва қуроллилар қўлидаги ҳаёт

Сўнгги янгиланиш 17 феврал 2013 - 15:20 GMT

Медиа плейер

Ғарб кучлари Афғонистондан чиқишга ҳозирланаркан, мамлакат назорати қуролли қўмондонлар ва жангари гуруҳлар қўлига ташлаб кетилмоқда, деган хавотирлар кучаймоқда. Қуроллилар оддий одамлар жони ва мулкига тажовуз қилиб, жазоси қоладиган ҳоллар кўп.

Томоша қилишmp4

Муқобил медиа плейерда ўйналсинми

"Қуролли қўмондон отамни ўлдирди, ер-мулкимизга эга чиқди. Балоғатга етмаган қизимни ҳам куч билан олмоқчи бўлганида, беш болам билан тун қоронғусида қишлоғимизни ташлаб қочдик".

Исмини ҳам ошкор қилишдан қўрқадиган бу бева аёл беш йилдан бери Кобулда яшириниб яшайди. У қишлоғига қайтиб бора олмайди.

"Бировга шикоят қилиш фойдасиз, чунки у қўмондоннинг ҳукуматда ҳам танишлари, катта лавозимларда ишлайдиган дўстлари кўп".

Мен бу аёлни Кобулдаги инсон ҳуқуқлари идораларидан бирида учратдим. Аммо фаоллар бу каби инсонлар учун ҳақиқатни тиклаб бўлмаётганини айтишарди.

Сабаби - қуроллилар қудратли ва улар қўлида жабрланаётган одамлар жуда кўп.

Қатор қўмондонлар расмий лавозимларда ишлашади, айримлари бугун аксилтолиб кучларига айланган. Афғон ҳукумати ва хорижий кучлар уларга янада кўпроқ қурол ва пул бераётгани айтилади.

Кузатувчиларга кўра, қуролли гуруҳлар деҳқонларнинг ерини тортиб олишади, дарёларни буришади, қизларни зўрлашади ва ҳатто инсонларни ўлдиришади.

Оддий одамлар уларга қарши боришга қўрқадилар. Расмийлар эса, кўпинча, бу қўмондонларнинг маслакдоши ё яқинлари бўлиб чиқади.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Videos and Photos

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.