BBC navigation

Покистон: Шиа ҳазоралар ҳукумат кучларидан дарғазаб

Сўнгги янгиланиш 18 феврал 2013 - 13:42 GMT

Покистоннинг Кветта шаҳрида яшовчи ҳазора қавмига мансуб аёллар тижорат марказида ҳалок бўлган инсонларни кўмишдан бош тортишмоқда.

Шиа мусулмонлари бўлган ҳазоралар уларни бомба ҳужумларидан ҳимоя қила олмаётгани учун ҳукумат кучларидан ғазабда эканликларини айтадилар.

Шанба куни Кветта марказий бозорида бомба портлаши оқибатида камида 84 инсон ҳалок бўлган ва яна 169 инсон жароҳат олганди.

Шу йилнинг ўзида иккинчи бор содир этилган ҳужум ортида Сунний куролли гуруҳлари тургани ишонилади.

Якшанба оқшомидан буён Покистон жануби ғарбида жойлашган Кветта шаҳри марказига 4,000 мингга яқин аёл жам бўлган.

Улар йўлларни беркитиб кўйиб, ҳужумчилар топилмагунча уликларни куммасликларини айтишмокда.

Маҳаллий шиа раҳбарларидан бири, Қаюм Чангези жангариларга қарши кенг кўламли ҳарбий амалиёт ўтказилмас экан, ўликлар кўмилмаслигини айтган.

Хабарларга кўра, минглаб дарғазаб ҳазоралар бомба ҳужумида ҳалок бўлганларнинг жасадларини маҳаллий масжидга тўплаганлар, аммо уларни кўмиш ўрнига норозилик намойишини бошлаганлар.

Норозилик намойишлари шаҳарнинг бошка нуқталари, жумладан Карачи шаҳридаги бозорда ҳам бўлаётгани хабар қилинади.

Лашкари Жанги сунний қуролли гуруҳи Кветтадаги бомба ҳужумини ўз зиммасига олган.

Охирги бир ой ичида Кветта шаҳрида иккита ҳалокатли портлаш содир этилди. Январ ойида бомбачилар шаҳардаги билярд салонини нишонга олган ва оқибатда 90 га яқин инсон ҳалок бўлганди.

Феврал ойи бошида Кветадаги шиалар масжидига ҳужумда 24 инсон ҳалок бўлганди.

Шундай қилиб, шу йил бошидан буён Квета шаҳрида 200 дан ортиқ шиа қурбон бўлди.

Якшанба куни, Балужистон ҳокими Навоб Зулфиқор Магсий маҳаллий хавфсизлик кучлари ҳужумлардан ё жуда кўрқиб қолишган ёда нима бўлаётганини яхши тушунишмайди, деб айтди.

У экстремист гуруҳларга қарши курашда хавфсизлик кучларига қўшимча ваколатлар берган эсада, бу афтидан иш бермаганини айтди.

"Бундайҳужумларнинг олдини олиш уларнинг вазифаси. Хавсизлик кучларига шунинг учун хам маош тўланади," деб айтди Навоб Зулфиқор Магсий.

Би-би-си мухбири Имрон Алининг айтишича, хавфсизлик кучларининг бефарқ турганига ҳазоралар ҳайрон бўлишгани йўқ.

Охирги ойларда юз берган портлашлар ҳазораларни жуда ҳам кўрқитиб қўйган.

Кўплар ўз уйларидан чиқишга қўрқиб қолган, дейди Би-би-си мухбири.

Кветта Балужистон вилоятининг маркази бўлиб, Эрон ва Афғонистон билан чегарадош.

Бу ерда мазҳабий ва бўлгинчилик урушлари тез тез юз бериб туради.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.