BBC navigation

Машҳур спортчи Оскар Писториус гаров эвазига чиқарилди

Сўнгги янгиланиш 22 феврал 2013 - 10:51 GMT

Жанубий Африка маҳкамаси Писториусни гаров пули эвазига озодликка чиқариб туриш ҳақида қарор берди.

Жаноб Писториус ўзини ҳимоя қилиш учун ўқ узгани, маъшуқасини ўғри деб ўйлаганини айтиб келмоқда.

Модел Рива Стинкампнинг ўлимида айбланаётган югурувчи Писториуснинг ҳимоячилари полиция қотиллик бўйича чалкаш далилларни бергани учун прокурорнинг бу борадаги нуқтаи назарини шубҳа остига қўйишини айтишган.

Тўрт марта паралимпиада чемпиони 29 ёшли Стинкампни уйга кириб олган ўғри деб ўйлаб отиб қўйганини уқтиради.

Қоралов томонига кўра, югурувчи гаров эвазига чиқариладиган бўлса, жазодан қочиб қолиши мумкин.

Писториуснинг тренери Эмпи Лоу спортчи ўзини озод қилишгач, кейинги ҳафтадан машқларни бошлашга умид қилаётганини маълум қилган.

Шу билан бирга Оскар Писториуснинг ишини текшираётган изқувар Хилтон Ботанинг ўзи қотилликка уринишда айбланиб, суриштирув ишларидан четлаштирилган.

Писториуснинг ишини энди генерал-лейтенант Винешкумар Муну ўрганади.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.