BBC navigation

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Қирғизистонни Кирзахстан деб атади

Сўнгги янгиланиш 23 феврал 2013 - 11:47 GMT

Жон Керри АҚШ сиёсатига бағишланган дастлабки нутқини Виржиния штати университетида ўқиган.

АҚШнинг янги давлат котиби Жон Керри Қирғизистон номини янглиш Кирзахстан деб атаган.

Жаноб Керри ўзининг давлат котиби сифатида қилган биринчи чиқишида шу хатога йўл қўйган.

"Қўрқмас америкалик ходимлар Ер юзининг энг хавфли нуқталарида ишлашмоқда. Улар Нигерияда корупцияга қарши курашмоқдалар. Улар Бирмада қонун устиворлигини ўрнатмоқдалар. Улар Кирзахстан ва Грузияда демократик ўзгаришларни қўллаб-қувватламоқдалар. Ва бизнинг тажрибамизга биноан мамлакатларнинг демократияга ўтиши учун кўп вақт керак бўлмоқда",- деб айтган АҚШ давлат котиби.

АҚШ сиёсатига бағишланган бу нутқини жаноб Керри Виржиния штати университетида ўқиган.

Нутқнинг Америка элчихоналари матбуот марказлари чоп этган нусхасида ҳам Қирғизистон ҳақидаги хато сақланиб қолгани айтилади.

Америка расмийлари ҳозирча бу ҳақда изоҳ беришмаган.

Америка мулозимларининг бундай ҳолатларга тушиши биринчи бор эмас.

2008 йилда президент Жорж Буш Грузия ва Россияни алмаштириб юборган ва ташқи кучлар "Россиянинг қонуний сайланган ҳукуматини ағдариб ташлашга бўлган ҳаракатлар"ни кучайтирди, деб таъкидлаган. Олдинроқ Жорж Буш Австралия ва Австрияни ҳам адаштириб қўйган эди.

2010 йилда Алясканинг собиқ ҳокими Сара Пэйлин Жанубий Кореяни Шимолий Корея билан чалкаштириб, Шимолий Кореяни АҚШнинг ҳамкори деб атайди.

Жон Керри сенатор бўлган даврида Афғонистон, Покистон, Никарагуа ва бошқа давлатлардаги музокараларда қатнашган.

2004 йилда ўз номзодини президентликка қўйган, бироқ кичик фарқ билан Жорж Буш ғолиб чиққан эди.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.