BBC navigation

Исроилдаги тутқун фаластинликлар ўлган маҳбус учун очлик қилмоқдалар

Сўнгги янгиланиш 24 феврал 2013 - 14:50 GMT

Якшанба куни тўрт мингдан ортиқ фаластинлик маҳкумлар бир кун олдин қамоқхонада жон таслим қилган маҳбуснинг ўлимига қарши очлик эълон қилганлар.

Ғарбий Соҳил ва Қуддусдаги Исроил хавфсизлик хизмати маҳбус Арофат Жарадатнинг ўлими туфайли чиқиши мумкин бўлган намойиш олдидан жанговор ҳолга келтириб қўйилган.

Арофат Жарадат ўтган ҳафта 2012 йил ноябрда исроилликларга тош отишда гумон қилиниб қўлга олинган.

Исроилликларга тош отиш ҳаракатида бир исроиллик яраланган эди.

Исроил расмийларига кўра, қўлга олинган 34 ёшли киши соғлиги билан боғлиқ муаммолар сабабли шанба куни қамоқда юрак хуружидан вафот этган.

Арофат Жарадатнинг оиласи, иккита боласи қолган.

Фаластинлик инсон ҳуқуқлари фаоллари Арофат қийноқлар натижасида ҳаётдан кўз юмганига ишонишади.

Фаластин мухториятининг маҳбуслар масаласи бўйича вазири ушбу ҳодиса юзасидан халқаро текширув ўтказилишини талаб қилиб чиққан.

Исроил қамоқхоналарида сақланаётган фаластинликлар билан боғлиқ ҳолат кейинги ҳафталарда мураккаблашган.

Бир неча маҳкумлар олдинроқ очлик эълон қилган 11 фаластинликни қувватлаб очлик бошлаганлар.

Фаластинда ҳам одамлар норозилик намойиши ўтказганлар.

Бир неча жойларда Исроил полицияси билан тўқнашувлар юз берган.

Исроил турмаларида айни пайтда беш мингга яқин фаластинлик маҳбус сақланади.

Уларнинг қариийб 500 таси бир умрга қамалган маҳкумлар ҳисобланади.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.