BBC navigation

Россия Гуржистон виносига қўйилган тақиқни бекор қилиши мумкин

Сўнгги янгиланиш 28 феврал 2013 - 14:06 GMT

Вино Гуржистон экспорт даромадининг катта қисмини ташкил этади

Россия расмийлари Гуржистонга сафар қилиб, вино заводларидаги шароитларни ўрганишмоқда.

Текширувдан мақсад - Россиянинг гуржи виноси импортига бўлган тақиқини бекор қилиш.

Россия Гуржистон виносига эмбаргони 2006 йилда жорий қилганди.

Агар Россия гуржи виносига қўйилган тақиқни бекор қилса, Тбилисидаги Би-би-си мухбири Дамиен Макгиннеснинг хабар беришича, икки мамлакат ўртасидаги сиёсий муносабатлар яхшиланиши мумкин.

Россиядаги йирик бозорга қайтиш Гуржистон иқтисодиётига катта фойда келтиради.

Вино экспорти Гуржистон учун асосий даромад манбаи ҳисобланади.

Бундан ташқари, гуржи виносига қўйилган тақиқнинг бекор қилиниши икки мамлакат ўртасида 2008 йилда юз берган уруш туфайли совуқлашган муносабатларни яхшилаши мумкин.

Москва билан алоқаларни қайтадан тиклаш октябр ойида парламент сайловларида ғолиб келган янги гуржи ҳукуматининг асосий мақсадларидан бири ҳисобланади.

Аммо Кремлнинг ашаддий душмани, Гуржистон президенти Михаил Саакашвили бундан унчалик мамнум эмасга ўхшайди.

У шу ҳафта бошида Гуржистонга сафар қилган рус ҳайъатини "порохўр коррупционерлар тўдаси" деб атади.

Унинг ишонишича, Москванинг кўнглини олишга уринаётган Гуржистондаги янги ҳукумат ҳалиям "қуллик комплекси"дан қутула олгани йўқ.

Гуржистон вазирлари эса президент Саакашвилининг мазкур баёнотини "масъулиятсизлик" дея баҳолашди.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.