BBC navigation

"Башар ал-Ассад 2014 йилги президентлик сайловларида иштирок этади"

Сўнгги янгиланиш 2 март 2013 - 15:29 GMT

Сурия инқирозидан тинч аҳоли энг кўп азоб чекмоқда.

Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазири Али Акбар Солиҳий Теҳронга ташриф буюрган Сурия Ташқи ишлар вазири Валид Муаллим билан бирга матбуот анжуманида маълум қилган.

"Президент Ассад кейинги сайловларда бошқа номзодлар қатори иштирок этади. Сурия халқи кимни хоҳласа ўшани сайлайди",- деб айтган жаноб Солиҳий.

Шу билан бирга у Суриянинг ҳозирги раҳбари Ғарб ва бир қанча араб давлатлари мамлакатдаги инқирозни ечиш учун вазифасидан кетишни талаб қилишига қарамасдан, ўзининг расмий муддати тугаганига қадар ҳокимиятда қолишини таъкидлаган.

Эрон дипломати ўз ўрнида АҚШнинг Сурия жангарилариларига ёрдам етказиб бериш қарорини қоралаган. "Агар сиз ростдан ҳам Суриядаги ҳодисалардан ачинадиган бўлсангиз, унда мухолифатга ҳукумат билан музокаралар столи атрофига ўтиришни талаб қилиб, қон тўкилишини тўхтатган бўлардингиз",- деган Эрон Ташқи ишлар вазири.

Ўз навбатида Сурия Ташқи ишлар вазири Валид Муаллим "муваффақиятли музокаралар учун зўравонликларни тўхтатиш лозим". " Зўравонликни тўхтатиш учун эса унинг манбасини аниқлаш керак. Биз айни пайтда "Ал-Қоида" билан боғлиқ террористик гуруҳлар мамлакат ичида эканини биламиз",- дейди Сурия Ташқи ишлар вазири.

"Сурия армияси террористлар билан курашни давом эттиради",- таъкидлайди жаноб Муаллим.

Сурия расмийси Россиянинг можарода тутган мавқеини ёқларкан, Россия хорижий аралашувга қарши чиқиб, халқаро нормаларга амал қилмоқда, деб айтган.

"Бизга кўпроқ қурол беринг!" дейишмоқда исёнчилар

Сурия мухолифати : Бизга қурол беринг!

"Жангчиларимизнинг узун соқолларига эътибор қилмай, бизга қурол жўнатинг",- деб мурожаат қилган Сурия мухолифати раҳбарлари "Сурия дўстлари" йиғилишида.

Римда бўлиб ўтган "Сурия дўстлари" учрашувида АҚШ Давлат котиби Керри исёнчиларга 60 миллион доллар ҳарбий эмас, инсонпарварлик ёрдами ваъда қилган. Бошқа хабарларда айтилишича, Иорданияда Сурия исёнчилари Америка махсус хизмат ходимлари билан бирга ўқув машқлари ўтмоқда.

Оврўпо Иттифоқи томонидан Британиянинг Сурия исёнчиларига ёрдами учун йўл очиб бериш ваъда қилинган. Шунингдек, мухолифатдан Сурия халқи орасида ўз обрўсини кўтариш сўралган.

Шунга қарамасдан, исёнчилар олинаётган ёрдамлардан қониқмаётганларини айтишмоқда.

Сурия мухолифати раҳбари Муаз ал-Хатиб Ғарбни "исёнчиларнинг диний эътиқодлари ташвишга солгани"ни танқид қилган.

Унга кўра, вазиятни ўзгартириш учун исёнчиларга аниқ кўмак, қурол-яроғ зарур.

Шиддатли жанглар

Охирги хабарларга кўра, Суриянинг шимолидаги Ракка вилоятида ҳукумат кучлари ва исёнчилар ўртасида қақшатқич жанглар кетмоқда.

Тўқнашувлар натижасида ўнлаб инсонлар ҳалок бўлган.

Жанглар шунингдек Алеппо шаҳридаги полиция академияси атрофида ва Дамашқнинг чекка туманларида ҳам давом этаётгани айтилмоқда.

Ҳисоботларга қараганда, Сурияда икки йилдан буён давом этаётган зўравонликларда 70 мингдан ортиқ инсон қурбон бўлган.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.