BBC navigation

Большой раққоси кислота ҳужумини уюштирганига иқрор бўлди

Сўнгги янгиланиш 6 март 2013 - 11:49 GMT

Дмитриченко ўн йилдирки Большой театрида фаолият юритиб келади

Большой театрининг яккахон раққоси ва яна икки эркак киши театрнинг ижодий директорига кислота билан ҳужум қилишганларига иқрор бўлишган. Бу ҳақида Москва полицияси маълумот тарқатди.

"Ҳозирча учовлон ёзма иқрорномага имзо чекишди ва ҳибсга олиндилар. Жиноят тафсилотларини аниқлаш учун зарур бўлган тергов ишлари олиб борилмоқда", - дейилади полиция баёнотида.

Раққос Павел Дмитриченко ҳужумни уюштиргани, Юрий Заруцкий исмли шериги эса уни амалга оширганликда гумон қилиниб сешанба куни ҳибсга олинганлар.

Ҳужум жойидан қочиш учун ёрдам берган ҳайдовчи ҳам қўлга олинган.

Январь ойида Сергей Филинга ниқобли ҳужумчи сульфат кислотасини сочиши ортидан, Филиннинг кўзлари қаттиқ жароҳатланганди.

Кислота ҳужуми ортидан Сергей Филин мамлакатни тарк этган

Кўзларида ўтказилган қатор жарроҳлик амалиётлари ортидан жаноб Филин Олмонияга кўчиб ўтган. Олмон шифокорлари бир неча ойлик муолажалар ёрдамида унинг кўриш қобилияти яхшиланишига умид қилишаяпти.

Москвадаги уйи қаршисида учраган ҳужуми туфайли 42 ёшли директорнинг юз териси қаттиқ яраланган.

Россиядаги мухбирларга кўра, мазкур ҳужум Большой театри ичидаги зиддиятлар ва рақобатлардан дарак беради.

Полиция чоп қилган қисқа видеода жаноб Дмитриченко "Мен ҳужумни уюштирдим, лекин оқибатда юз берган ҳодисаларни уюштирмаганман", - деб айтгани намоён бўлади.

Иқрорномалар Россияда одатий ҳолдир, ва одатда айбланувчилар тергов чоғида таҳқирланганларидан шикоят қиладилар.

Жаноб Дмитриченко 2002 йилдан бери Большой театрида ишлаб келади. У Сергей Прокофьевнинг "Иван Грозный" балетида бош ролни ижро этиб келаётганди.

Қолган икки шеригининг Большойга қандай алоқаси борлиги ноаниқ.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.