BBC navigation

Microsoft ширкатига Оврўпода йирик жарима солинди

Сўнгги янгиланиш 6 март 2013 - 12:43 GMT

Microsoft бир дастурни бошқаларига қараганда кўпроқ тарғиб қилишда айбланади

Microsoft ширкатига Internet Explorer дастуридан бошқа веб қидирув дастурларини тарғиб қилмагани учун Оврўпо Иттифоқи томонидан 561 миллион Евро жарима солинган.

Microsoft аввалроқ Оврўпо Иттифоқида очилган терговга бўйсуниб, 2010 йил мартида турли браузерлар танловини берувчи дастурни тадбиқ қилганди.

Бироқ, ширкат бу дастурни 2011 йил янгилаган "Windows 7"га киритмаган.

Microsoft бу "техник хато"нинг оқибати бўлганини айтган.

Оврўпо Иттифоқининг рақобат бўйича комиссари Хоакин Алмуния эса Microsoftни жазолаш билан бошқа ширкатларнинг ўз ваъдаларидан воз кечишларини бартараф этиш мақсади кўзланганини билдирди.

Назарий жиҳатдан, ОИ ширкатнинг глобал даромадининг 10 фоизи ҳисобида жарима солиши мумкин эди.

Бу, Microsoftнинг 2012 йилги ҳисоботи назарда тутилса, 7.4 миллиард долларни англатган бўларди.

"Биз бу техник хато учун тўла масъулиятни ўз бўйнимизга оламиз ва унинг учун кечирим сўрадик", - деди Microsoft воизи.

"Биз Оврўпо Комиссиясини вазиятнинг тўлиқ ва очиқ тафсилотлари билан таъминладик, ва келажакда бу каби хатолар такрорланмаслиги учун зарур чораларни кўрдик" - деди у.

Оврўполик ҳуқуқшунос мазкур қарор бошқаларни огоҳлантираётганини айтди.

"Оврўпо Комиссияси бу билан ҳар қандай ташкилотнинг ўз мажбуриятларини бузиш ҳолларига тоқат қилмаслигини айтиб огоҳлантириб қўймоқда", - деди Simmons & Simmons ҳуқуқ идораси вакили Тони Вудгейт.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.