BBC navigation

Рим: кардиналлар янги папани сайлаш учун тўпланишди

Сўнгги янгиланиш 12 март 2013 - 10:15 GMT

Ватиканда бутун дунёдан кардиналлар янги папани сайлаш учун тўпланишган.

Рим католиклари черкови раҳбарлиги учун сайлов бугун кечроқ бўлиб ўтади.

Ҳозиргача кимнинг энг кўп овоз олиши мумкинлиги аниқ эмас.

Авлиё Пётр ибодатхонасидаги махсус маросимда 115 нафар 80 ёшга етмаган кардинал-сайловчилар иштирок этишмоқда.

Улар тушдан сўнг "Систин Чапел"да янги папани танлашга қаратилган махфий муҳокамалар учун ўтадилар.

Кардиналларнинг учдан икки қисми бир номзод борасида келишмагунларига қадар бир кунда тўрт мартагача овоз берадилар.

Сайлов 85 ёшли Бенедикт XVI ўтган ой кутилмаганда истеъфога чиқиши ортидан ўтказилмоқда.

Бенедикт XVI черковни бошқариш учун саломатлиги етарли даражада яхши эмаслигини айтганди.

Рим католиклари черкови жинсий таҳқирлашга оид можаролар ва Ватикан банкидаги коррупцияга оид айбловлар ва бошқа қатор муаммолар исканжасида қолиб келаётганди.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.