BBC navigation

Рим Папаси хунта давридан қолган айбловларни рад қилмоқда

Сўнгги янгиланиш 15 март 2013 - 15:44 GMT

Аргентина ҳарбий ҳукумати остида 1975-78 йиллар орасида ўн мингга яқин одам бедарак йўқолган

Рим Папаси Франциск ўзи туғилиб ўсган Аргентинада ҳарбий ҳукумат фуқароларга қарши содир этган жиноятларига қарши очиқ қарши чиқмаган деган даъволарни Ватикан рад қилган.

"Унга қарши ҳеч қачон асосли ва аниқ айбловлар илгари сурилмаган", - деди Ватикан воизи Федерико Ломбарди.

Воиз бу иддаолар ортида "руҳонийларга қарши турган ва черковга ҳужум қилишга ўрганиб қолган чап-қанот элементлар" турганини айтди.

Хорхе Берголио, бугунда Папа Франциск, Аргентинадаги хунта остида иезуитларга бошчилик қилган.

Мухбирларга кўра, у даврдаги бошқа лотин америкалик руҳойлар каби, Хорхе Берголио ҳам бир томондан репрессив ўнг-қанот режим ва бошқа томондан ўз черковидаги сиёсий фаолияти ошиб бораётган чап қанот билан ишлаш йўлларини ахтаришга мажбур бўлган.

Айбловлардан бирига кўра, 1976 йилда Аргентинанинг ҳарбий ҳукумати икки иезуитни ўғирлаб кетган. Ҳукумати икки руҳонийни қашшоқ аҳоли орасида тарғибот ишларини олиб боришда гумон қилган.

Руҳонийларнинг ўша даврда маҳаллий раҳбари бўлган Хорхе Берголиони баъзилар ана шу икки руҳонийнинг қўлга олинишини бартараф этмаганликда айблаганлар.

Хорхе Берголио бу айбловларни ҳамиша кескин рад қилиб келган.

Беш ойдан сўнг озод қилинган, бироқ ҳибс остида қийноқларга тутилган икки руҳонийнинг ишини тергов қилган ҳакамлар Кардинал Берголиони 2010 йилда гувоҳ сифатида сўроқ қилишган.

Янги Папанинг расмий биографи Серхио Рубин Хорхе Берголио "икки руҳонийни сақлаб қолиш учун парда ортида ўта кўп ҳаракат қилган"ини ёзган.

Жирканч Уруш дея танилган бу даврдан қолган яна бир айловга биноан, Кардинал Берголио беш ойлик ҳомиладорлигида ўғирлаб кетилган ва 1977 йилда ўлдирилган аёлнинг фарзандини топиш илтимосига жавоб қайтармаган.

Ишонилишича, чақалоқ сўнгра ҳарбий ҳукумат аъзолари томонидан ноқонуний тарзда асраб олинган.

2010 йилда кўрсатма берган кардинал ҳарбий ҳукумат қулаганидан кейингина болалар ўғирланиши ҳақида маълумотга эга бўлганини айтган. Бироқ ўлдирилган ёш фаолларнинг қариндошлари бу кўрсатма ёлғон эканига ишонадилар.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.