BBC navigation

Сурия икки йилдан буён ўт ичида

Сўнгги янгиланиш 16 март 2013 - 16:08 GMT

Бундан икки йил муқаддам Сурия жанубидаги Дера шаҳрида қатор норозилик намойишлари бўлиб ўтганди.

Бу намойишларни Президент Башар Ал-Асад режими куч билан бостиришга ҳаракат қилди.

Лекин намойишлар тўхташ ўрнига ёйилиб, қуролли қаршиликка айланиб кетди.

Ҳозирда Сурия фуқаролар уруши гирдобида.

Сурия можароси бошланганидан икки йил ўтиб, қурбонлар сони айниқса бу йил кескин ўсди, деб ёзади Би-би-си таҳлилчиси.

Баъзи маълумотларга кўра бу йил бошидан бери, икки ярим ой ичида можаронинг биринчи йилига қараганда кўпроқ қурбон берилган.

Қочқинлар сони ҳам оротмоқда, уларнинг сони бир миллиондан ошган.

Сурия можароси минтақавий тус олиши ҳақида хавотирлар бор.

Лекин Президент Башарнинг саройидан вазият у қадар ҳам абгордек кўрилмайди.

Британиянинг тахминларига кўра, Башар Ал-Асаднинг икки аоссий иттифоқчиси Эрон ва Россия ҳарбий ва молиявий ёрдамни кучайтирганлар.

Асад режими мухолифатга қарши ҳарбий тажовузни кучайтирган сари Оврўпо Иттифоқида исёнчиларга қурол сотиш эмбаргосини бекор қилишга даъватлар ҳам кўпроқ янграмоқда.

Можаро бошида Сурия расмийлари "Ал-Қоида" дохил хорижий гуруҳлар томонидан уюштирилаётган иғво ҳақида гапиришганди.

Можаро фуқаро урушига айланганидан бери, ҳақиқатан ҳам хорижий жангарилар Сурияга кириб келиб, режимга қарши курашга қўшилдилар.

Уларнинг мавжудлиги Президент Асадга қулайлик туғдираётгандек.

У қудратдан кетса, мамлакат сунний исломий ақидапарстлар қўлига тушиши ҳақидаги даъволарига асос топаётгандек.

Мухолиф Олий Ҳарбий кенгаш раҳбари хорижий жиҳодчиларнинг таъсирини камайтириш илинжида.

Башар Ал-Асад режимига қарши кураш учун қўлга қурол олганларда мамлакат келажаги қандай бўлиши кераклиги ҳақида умумий назар ва келишув йўқ.

Ғарбнинг умидлари эса айнан ана шу Олий Ҳарбий кенгашдан.

Исёнчиларни қўллаб-қувватлаётган Ғарб қонунлар ва инсон ҳуқуқларига риоя қилувчи жангчилар етишиб чиқишини хоҳлайди.

Суриядаги жангларда эса охирги вақтларда хорижий жиҳодчиларнинг иштироки ошиб бормоқда.

Улар орасида энг ном чиқарганларидан бири АҚШ томонидан "Ал-Қоида" билан алоқага эга, дея террорчи гуруҳларнинг рўйхатига киритилган Jabhat al-Nusra (Нусрат Жабҳаси) гуруҳидир.

Улардан ташқари анчайин ақидапараст мавқега эга бўлган яна қатор ташкилотлар бор.

Таҳлиличларга кўра, жиҳодчилар Афғонистон, Покистон, Ямандан чиқиб ҳозирда Сурияда мужассамлашганлар.

Халқаро ташкилотлар томонидан можарони дипломатик йўллар билан ҳал қилиш уринишлари иш бермаганидан сўнг ҳозирда Британия ва Франция Оврўпо Иттифоқи томонидан киритилган қурол-яроғ эмбаргосини бекор қилишни хоҳламоқдалар.

Қатар ва Саудия Арабистони аллақачон исёнчиларга қурол етказиб бермоқда.

Британия, Франция ва АҚШ ҳам бунинг учун асос тайёрламоқдалар.

Ғарб Суриядаги ҳарбий мувозанатни тўғрилаб туриб, Асадлар сулоласини ўз ичига олмаган сиёсий ечим учун имкон яратишни кўзламоқдалар.

Лекин Ироқ ё-да Ливияда юз берганидек бош-бошдоқликнинг олдини олиб қолишга ҳам ҳаракат қилмоқдалар.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.