BBC navigation

Ҳиндистонда сайёҳ аёлни жинсий зўрлаганликда гумон қилинганлар қўлга олинган

Сўнгги янгиланиш 18 март 2013 - 16:04 GMT

Ҳиндистон дунёда энг кўп жинсий зўрлаш содир этиладиган мамлакат сифатида қолмоқда.

Ҳиндистонда бир неча ойдан буён кетма-кет содир этилган жинсий зўрлаш ҳодисалари ҳақидаги гаплар босилмай туриб, яна бошқа шундай жиноят юз берган.

Мадха Прадеш штати полицияси швецариялик сайёҳ аёлни зўрлаганлик иши бўйича олти кишини ҳибсга олган.

Қўлга олинганлар душанба куни маҳкамага юз тутишлари маълум қилинганди.

Полицияга кўра, ҳибсга олинганларнинг ёши 20 дан 25 ёшгача бўлган кишилардир. Уларнинг маҳаллий жиноий гуруҳга аъзолиги аниқланган.

Бундан олдин гумон қилинган 20 киши сўроққа тутилади.

Франс пресс агентлиги билдиришича, ушланганларнинг тўрттасига жинсий зўрлаш айблови қўйилган. Қолган иккитаси жиноят содир бўлган жойда ҳозир бўлгани учун ҳибсга олинган.

Тож Маҳалгача велосипедда?

Орчхидан Аградаги Тож Маҳалгача бўлган 250 км масофани велосипедда босиб ўтишни режалаган швецариялик эр-хотин сайёҳ жума куни тунда дам олиш учун ўрмонда қолишади.

Ярим кечада уларнинг палаткасига ўндан ортиқ киши ваҳшийларча ташланишган.

Улар сайёҳларни таёқлар билан калтаклашган ва аёлни қўл-оёғи боғланган эри олдида зўрлаб, сўнгра хорижликларнинг пул ва буюмларини олиб ўрмонга яширинишган.

Жабрдийда 39 ёшли аёл Гвалиордаги касалхонага ётқизилган.

Швецария элчилиги Ҳиндисдон ҳукуматидан жиноятни жиддий текшириб, айбдорларни жазолашни талаб қилмоқда.

"Жинсий зўрлаганга ўлим"

Душанба куни шунингдек, Деҳлида партиялараро музокараларда жинсий зўрлаш бўйича янги қонун қабул қилиш ва жазони кучайтиришни кўриб чиқиш маълум қилинди.

Сиёсий партиялар жинсий зўрлаш учун ўлим жазосигача ҳукм чиқаришни кўриб чиқмоқчилар.

Бундан уч ой олдин Деҳлида 23 ёшли талаба қиз автобусда бир гуруҳ эркаклар томонидан зўрланган. Олган оғир жароҳатлари туфайли Сингапурдаги касалхонада вафот этган эди.

Бу воқеа бутун Ҳиндистонда норозилик намойишларини келтириб чиқарган, одамлар жиноятчиларга ўлим жазоси берилишини талаб қилгандилар.

Ўтган ҳафта олти айбланувчидан бири вақтинчалик сақлаш хонасида ўзини осиб ўлдирди.

Ҳиндистонда жинсий зўрлаш, ўғирлик каби жиноятлар тобора кенг тарқалиб бораётгани бутун дунёда хавотирларга сабаб бўлмоқда.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.