BBC navigation

Чеченистон Президенти футбол ўйинида ҳакамни ҳақорат қилди

Сўнгги янгиланиш 18 март 2013 - 17:02 GMT

Рамзан Қодиров ҳакам Михаил Вилковдан "ҳеч қандай ҳолатда" узр сўрамаслигини таъкидлаган.

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Грозний шаҳридаги футбол ўйини пайти майдондаги ҳакамга қарата микрофон орқали "сотилган аблаҳ" деб қичқирган.

Жаноб Қодировнинг сўзлари Грознийнинг "Терек" ва Қозоннинг "Рубин" жамоалари ўртасидаги ўйиннинг 85 дақиқасида, 0-0 ҳисоби қайд этилган пайт янграган.

Ҳакамнинг "Терек" сардори Ризвон Уциевни ўйиндан чиқариш қарори орқасидан ўйингоҳда бирданига "Сотқин судья! Эшшак!" деган қаҳрли сўзлар эшитилган.

"Ҳа бу мен, Рамзан Қодиров, Чеченистон давлатининг раҳбариман,- деб айтган у.- Менинг сўзларим барча чечен ишқибозларининг юракларидан чиққан садо эди. Чунки ўйингоҳга келган "Терек" ишқибозларининг ҳаммасида ўша пайт шу каби ҳислар ҳукмрон бўлгани аниқ эди".

Рамзан Қодиров кейинроқ футбол жамоатчилиги олдида "ўзини тўхтатолмай, ғазабини ошкор қилгани" учун кечирим сўраган. Бироқ ҳакам Михаил Вилковдан "ҳеч қандай ҳолатда" узр сўрамаслигини таъкидлаган.

Жаноб Қодиров "Терек" жамоасига нисбатан Россия футбол иттифоқи томонидан жазо чораларига тайёрлиги, бироқ ҳакамнинг ҳаракати ҳам кўриб чиқилиши кераклигини талаб қилди.

Ўйинга ҳакамлик қилган Михаил Вилков бу ҳақда ҳали изоҳ бермаган.

Рамзан Қодиров "Терек" клубига 2004 йилдан 2011 йилгача раҳбарлик ҳам қилганди.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.