BBC navigation

Рим папаси йўқсилларга хизмат қилишга ваъда берди

Сўнгги янгиланиш 19 март 2013 - 16:29 GMT
Папа

Папа йўқсиллар манфаатини ҳимоя қилишга ваъда берди

Папа Франциск Римда ўтказган илк оммавий ибодатида дунёдаги йўқсилларга сидқидилдан хизмат қилажагини айтган.

Унинг Ватикандаги Муқаддас Пётр майдонидан туриб қилган чиқишини дунёнинг 130 дан зиёд давлати сиёсий ва диний раҳбарлари тинглашган.

Папа Франциск ўзининг тақдимот маросимига ойналари зирҳли автомбилда келган.

Уни Аргентина ва Ватикан байроқларини ҳилпиратган минглаб католиклар қарши олганлар.

Янги Папанинг илк оммавий ибодати собиқ папаларникига нисбатан қисқароқ ва соддароқ бўлиб ўтган.

Ватикандаги қароргоҳи балконидан туриб гапирган Папа Франциск нафақат насронийлар, балки бутун дунё халқларини ўзи айтмоқчи "Худонинг махлуқлари" ва атроф муҳитни ҳимоя қилишга чақирган.

Папа Франциск ўз куч қудратини боошқалар, айниқса йўқсиллар ва ожизлар хизматига сарфлашини айтган.

Янги папа афтидан обрўсига футур етган Католик Черковини қайта тиклашга умид қилмоқда.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.