BBC navigation

Абдулло Ўжалан Туркия ҳукумати билан сулҳга чақирди

Сўнгги янгиланиш 21 март 2013 - 11:58 GMT
Қарийб 30 йилдан бери жавом этаётган жанглар 40 мингдан ортиқ инсоннинг умрига зомин бўлган

Қарийб 30 йилдан бери жавом этаётган жанглар 40 мингдан ортиқ инсоннинг умрига зомин бўлган

Туркияда қамоқда қолаётган курд исёнкорлари етакчиси Абдулло Ўжалан ҳукумат билан ярашувга чақирган.

Унинг ҳибсдан йўллаган баёноти Диёрбакирда Наврўзни нишонланаётган ўн минглаб курдларга ўқиб эшиттирилган.

Абдулло Ўжалан Туркия жанубий-шарқида мухторият учун кураш олиб бораётган курд жангчиларини Туркиядан чиқиб кетишга ундаган.

Қарийб 30 йилдан бери жавом этаётган жанглар 40 мингдан ортиқ инсоннинг умрига зомин бўлган.

Ҳукумат билан сулҳ тузишга чақириқ ПКК исёнкорлари ва Туркия давлати ўртасида бир неча ойдан бери олиб борилган тинчлик музокаралари ортидан янграган.

"Тинчлик тилида гапирилмоқда. Биз бунинг амалга тадбиғини кўришимиз керак", деб айтган Туркия Ички ишлар вазири Муаммар Гўлер сўнгги янгиликка муносабат билдираркан.

Бундан олдин икки ўртада оташкесим ўрнатишга қаратилган қатор уринишлар муваффақиятсиз якун топганди.

Бироқ, Би-би-сининг Истанбулдаги мухбири Жемс Рейнолдсга кўра, Абдулло Ўжаланнинг баёноти курд исёнкорлари ва Туркия давлати ўртасидаги 30 йиллик қуролли можарога барҳам бериш томон муҳим қадамдир.

У бу гал Ўжалон ва Бош вазир Ражаб Тойиб Эрдўған воситачилар ёрдамида мулоқот олиб борганларига эътибор қаратади.

Аммо, баёнот учун ҳақиқий синов унинг амалга тадбиқ этилишидир.

Мухбиримизга кўра, 14 йилдан бери ҳибсда қолаётган Абдулло Ўжалан ҳамон курдлар орасида сўнгги қарорни берувчи шахсдир.

Курдистон Ишчи Партияси - ПКК раҳбари Абдулло Ўжалан 1999 йил Кенияда қўлга олинган ва хиёнатда айбдор топилиб, бир умрга озодликдан маҳрум этилган.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.