BBC navigation

Америка Багром қамоқхонаси назоратини Афғонистонга топширди

Сўнгги янгиланиш 25 март 2013 - 10:38 GMT
Багромда бир неча бор маҳбусларга ноинсоний муносабат қилинганига доир айбловлар янграганди

Багромда бир неча бор маҳбусларга ноинсоний муносабат қилинганига доир айбловлар янграганди.

АҚШ Афғонистондаги ўз назорати остида бўлган сўнгги қамоқхонани Афғонистонга топширган.

Айни қамоқхона устидан назорат икки давлат ўртасидаги зиддиятли масалалардан бирига айланган эди.

Назоратни топшириш маросими қамоқхонада ўтказилган.

Бу масала ҳали қамоқхонадаги хатарнок деб кўрилган маҳбуслар тақдири юзасидан муқаддам кечиктирилган эди.

Айни қамоқхона салбий таърифларга туртки бериб келган ва бунда бир неча бор маҳбусларга ноинсоний муносабат қилинганига доир айбловлар янграганди.

"Афғонистон Гуантанамоси”

"Бу қамоқхона назоратини топшириш Афғон Миллий Хавфсизлик кучларига хавфсизлик масаласида маъсулиятни оширишдаги муҳим қадамдир. Айни маросим ҳам мустақил Афғонистоннинг тобора ўзига ишониб бораётганидан далилдир”, деб айтган Американинг Афғонистондаги кучлари раҳбари генерал Данфорд.

Гарчанд ўтган йил март ойида Америка Багром қамоқхонаси назоратини Афғонистонга топширишга рози бўлган эсада, тўла назорат маъсулиятини ошириш бир йилга чўзилди.

Америка қамоқхонадаги хатарнок деб билган маҳбуслар озод этилиши эҳтимолидан хавотирда эди.

Америка кучлари қамоқхонадаги эллик нафар маҳбус ва яна илк назорат топшириш шартномасидан кейин қамоққа олинганларни қўриқлашда давом этиб келаётганди.

Шу ой бошларида эса топшириш маросими яна ортга сурилган, бунга Президент Карзайнинг келишув шартларидан бирига норозилик билдиргани сабаб қилиб кўрсатилганди.

Ваҳшатнок Баграм?

Ўтган йил январ ойида Афғонистонлик фаоллар Америка ҳарбийларини Баграмдаги маҳбусларга ноинсоний муносабат қилишда айблаганди.

Афғонистонлик инсон ҳақлари фаолларига кўра, маҳбуслар қийноққа солинганлар, асоссиз ушлаб турилганлар ва камситувчи текширувларга мубтало қилинганлар.

НАТО ва Америка қўшинлари бу айбловларни рад этишган.

2012 йил февралида эса Америка аскарлари маҳбуслардан тортиб олинган Қуръонни ёқишда айблангандилар.

Айни айбловлар ортидан Афғонистон бўйлаб зўравонликка етаклаган норозилик намойишлари кечганди.

Америка текширувчилари эса Қуръон ёқилиши воқеасида Исломни ҳақорат қилиш нияту амали бўлмаганини айтишганди.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.