BBC navigation

Березовскийнинг ўлими сабаблари ноаниқ қолмоқда

Сўнгги янгиланиш 25 март 2013 - 10:34 GMT
Борис Березовскийнинг уйи

Борис Березовскийнинг уйи полиция тарафидан ўраб олинган

Лондондаги полицияга кўра, Борис Березовскийнинг ўлимида "учинчи томон"нинг қўли борлиги борасида ҳеч қандай далил қўлга киритилмаган.

Кеча россиялик таниқли корчалоннинг Саррей графлигидаги уйидан кимёвий, биологик ва атомий воситалар излаган полиция гуруҳи бирон бир шубҳали унсурлар топилмаганини айтганди.

Темза полиция бўлинмасига кўра, 67 ёшли Березовский жанобларининг жасади шанба куни тушдан кейин уй хизматчиси тарафидан ҳаммомидан топилган. Эшик ичкаридан қулф бўлган.

Тез орада суд-экспертиза идораси ўз текширувини ўтказиши кутилмоқда.

Борис Березовский 2000 йил Россия президенти билан муносабатлари совуши ортидан Британияга келган ва 2003 йил шу ердан сиёсий бошпана олганди.

'Ўлим сабаблари ҳамон ноаниқ'

Полиция бизнесменнинг ўлими сабаблари қоронғу қолаётганини айтади. Айни пайтда ҳам жиноят қидирув бўлими Борис Березовскийнинг уйи ичкарисида тўлақонли текширув олиб бормоқда.

"То суд-экспертиза ўтказилмагунча ўлим сабаби борасида тахмин қилиш нотўғри бўлади. Бунда учинчи томоннинг аралашуви борасида гапиришимиз учун ҳеч қандай далилимиз йўқ", деб айтган Темза полициясидан Кевин Браун.

"Қидирув гуруҳи Березовскийнинг сўнгги кунлари борасида маълумот тўпламоқда. Яқин дўстлари ва оиласи билан гаплашиб, унинг руҳий ҳолати қандай бўлганини англашга ҳаракат қилмоқда".

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.