Борис Березовский "осилиш оқибатида ўлган"

Березовский
Image caption 67 ёшли Березовский жанобларининг жасади шанба куни уйи ҳаммомидан топилганди

Суд-экспертиза Россиялик корчалон Борис Березовскийнинг ўлими "осилиш" натижаси деган хулосага келган.

67 ёшли Березовский жанобларининг жасади шанба куни Лондоннинг Беркшер мавзесидаги уйи ҳаммомидан топилганди.

Суд тиббий экспертиза жараёнида танадан бирон бир зўравон олишув аломатлари топилмаган.

Жасадни текшириш ишлари ҳали ниҳоя топмагани айтилади.

Темза полициясига кўра, Борис Березовскийнинг уйида ҳам қидирув амалиётлари яна бир неча кун давом этади.

Аввалроқ, улар бизнесменнинг ўлимида "учинчи томон"нинг қўли борлигига оид бирон бир далил йўқлигини айтишганди.

Жаноб Березовскийнинг жасади ҳозир Саррей графлигидаги уйидан олиб кетилган.

Полициянинг айтишича, навбатдаги токсикологик ва гистологик текширувлар натижалари учун бир неча ҳафта кутиш лозим бўлади.

Бу мавзуда батафсилроқ