Афғонистонга хорижлик ёшлар таълим олишга келишди

Кобул университети ўтмишда энг нуфузли ўқув даргоҳларидан бири саналган
Image caption Кобул университети ўтмишда энг нуфузли ўқув даргоҳларидан бири саналган

Кобул университети 30 йилдан ортиқроқ вақт асносида илк бор хорижий талабаларга эшик очган.

Эллик нафар йигит-қиздан иборат туркиялик талабалар тўрт йиллик таҳсилларини бошлаш учун бугун пойтахт Кобулга етиб келишган.

Улардан аксарияти форс, паштун тили ва адабиётини ўрганишмоқчи.

Кобул университети ўтмишда энг нуфузли ўқув даргоҳларидан бири саналган.

Бироқ, бугунда ўқутувчиларнинг салмоқли қисми катта маош тўлаши мумкин бўлган хусусий таълим марказларига ўтиб кетишган.

Бундан ташқари мамлакатда кечган узоқ йиллик урушлар боис таълим тизим деярли вайрон бўлган.

Хорижлик ёшларнинг Афғонистонга келиб илм олиши эса, умуман эҳтимолдан ташқари бир воқелик эди.