Афғонистон Президенти Ҳомид Карзай Қатарга борган

Image caption Қатардаги музокараларда асосий эътибор икки томонлама ҳамкорлик ва Афғонистонда тинчликни таъминлашга қаратилади.

Афғонистон Президенти икки кунлик давлат ташрифи билан Қатарга борган.

Расмийларга кўра, Қатар ва Афғонистон раҳбарлари музокараларида Толибон билан бўлажак муносабатлар муҳокама қилинади.

Қатарда бу борада олиб борилаётган ҳаракатлар Афғонистон ҳукумати ва Толибон ўртасида тинч музокараларни бошлаш учун муҳим қадам бўлиб хизмат қилиши кутилмоқда.

Афғонистон Президентининг матбуот сўзчиси Аймала Файзийга кўра, Қатар амири Халифа бин Ҳомид ал-Таний Ҳомид Карзайни "Афғонистондаги ярашув жараёни бўйича музокараларда қатнашиш учун" Дохага таклиф қилган.

2013 йил январ ойида Афғон ҳукумати Қатарда Толибон ваколатхонасини очишга розилик берган эди. Қатарда Толибон идорасини очилиши музокаралар ўтказиш учун қулай сиёсий майдон экани айтилиб, Афғон ҳукумати билан жангарилар ўртасида сулҳга эришишга кўмаклашади, деб умид қилинмоқда.

2014 йил НАТО кучлари Афғонистондан бутунлай олиб чиқилиши олдидан Афғон ҳукумати ва Толибон ўртасидаги муносабатларни яхшилаш кун тартибидаги асосий масалалардан биридир.

Қатардаги музокараларда асосий эътибор икки томонлама ҳамкорлик ва Афғонистонда тинчликни таъминлашга қаратилади.

Ўтган ойда жаноб Карзай ва Покистон Президенти Осиф Али Зардорий Толибон билан тинчлик битимига эришиш борасида биргаликда ҳаракат қилинишини таъкидлашган эди.

Бу мавзуда батафсилроқ