Афғонистон: НАТО ҳужумида ёш болалар нобуд бўлган

Image caption Тоғли Кўнар вилояти Покистонга туташ ва жангарилар тоғдаги ўрмонларда яширина олишади

Афғонистоннинг Кўнар вилоятидаги НАТО ҳужумида ҳалок бўлган 12 инсоннинг аксари болалар ва аёллардан иборат.

Яна олти аёл турли хилдаги жароҳатлар олишгани айтилмоқда.

Шигал қишлоғи аҳолиси ва маҳаллий расмийларга кўра, қурбонлар ўтирган уй нишонга олинган ва том қулаб тушган.

НАТО айни минтақада ўт очилгани ҳақидаги хабарларни тасдиқлади, лекин тинч фуқаролар орасида қурбонлар борлиги хусусида ҳеч қандай маълуомтга эга эмаслигини таъкидлади.

Бир маҳаллий мулозим ушбу ҳужумда 8 нафар Толибон жангариси ҳам ўлдирилганини қайд этган. Шанба куни содир этилган айни ҳужумларда Шигалдаги бир нечта уйнинг томи қулаб тушган.

НАТО кучларига кўра, улар ҳаводан ҳужум қилиш орқали кўмак кўрсатишган ва бир нечта жангарини яксон этганлар.

Мазкур тоғли минтақа Покистоннинг қабилавий ҳудудларига туташ. Минтақа ўрмонзор ва жангарилар бемалол яшириниш имкониятига эга, дейилади.

Хорижий кучлар ҳужумларида тинч афғон фуқаролари нобуд бўлиши сўнгги ойлар давомида Кобул ва Вашингтон орасидаги муносабатларга совуқлик солмоқда.

НАТО кучлари имкони борича тинч фуқароларга зарар етказмасликка ҳаракат қилишаётганини айтишади, леки нҳар доим ҳам бунинг уддасидан чиқиб бўлаётгани йўқ.

Бу мавзуда батафсилроқ