Маргарет Тэтчер ўзидан қандай сиёсий мерос қолдирди?

80-йилларда Буюк Британия йирик ўзгаришларга юз тутди. Хусусийлаштириш жараёни, молиявий жазава, мануфактуранинг йўқ бўлиб кетиши, давлат томонидан берилган уйлар эгаларининг кўпайиши ва касаба иттифоқларга оид янги қонунларнинг қабул килиниши, буларнинг бари Британия жамиятини кескин ўзгартириб юборди. Тарихчи Доминик Сандбрук "агарда Маргарет Тетчер бош вазир этиб сайланмаганида, бу каби ўзгаришлар рўй берармиди?" - деган саволга жавоб қидиради:

1970 йилнинг ёзида Лондоннинг Финчли туманидан Британ парламентига ёш Маргарет депутат этиб сайланиши ортидан "Финчли Пресс" маҳаллий газетаси Маргарет Течерни интервью қилиш учун унинг ёнига ўз журналистини юборади. Журналист Тетчердан "сизда келажакда Британиянинг биринчи Бош вазири бўлиш эҳтимоли борми," - деб сурайди.

"Йўқ, мен ҳаётим бўйи бирорта аёл бош вазир курсисини эгаллай олмайди, зеро биз эркаклар ҳукмрон бўлган жамиятда яшаймиз,"- дея қизишиб жавоб қайтаради Маргерет Течер

Аммо кўп вақт ўтмай, Британия у хато қилганига гувоҳ бўлади.

Дарҳақиқат, замондошларимга Британияни Маргарет Ттетчерсиз тасавур қилиш жуда қийин.

Мен эндигина бешга тўлганимда, у иқтидорга келди ва ўн олти ёшга кирганимда истеъфо берди.

Тетчер хоним нафақат асримизнинг етакчи сиёсий арбоби, балки маданий рамзига айланган сиёсатчи эди.

Унинг симойси кўплаб қўшиқ, асар ва ва филмларнинг яратилишини илҳомлантирган.

Британия тарихида Маргарет Тетчер меросига фақат Оливер Кромвел мероси тенглаша олади, холос.

Унинг таржимаи ҳолини ёзган адиб Джон Кемеллнинг айтишича, агар Маргарет Тетчер меросини кўрмоқчи бўлсангиз, атрофга боқинг.

Лекин у ўзидан қандай мерос қолдирди? Унинг кўз ёши тўкиб Даунинг Стритни тарк этганига 20 тўлган бўлса ҳам, мероси борасида ҳанузгача Британияликлар орасида баҳслар тинмайди.

Айтишларича, Маргарет Тетчер ўтган асрнинг энг баҳсли ва жамиятни иккига бўлиб ташлаган сиёсатчи сифатида қолади, ва бу - ҳақиқатга яқин.

Маргерет Тетчернинг Британияга бўлган таъсири жуда мураккаб, гоҳида, ҳаттоки, қарама-қарши бўлди.

У ўзини консерватор дея атаса-да, Британия тарихидаги энг радикал ҳукуматни бошқарди.

У, мамлакатда тартиб ва низомни ўрнатиш ваъдаси билан иқтидорга келаркан, Бриания энг ёмон шаҳар ғалаёнларини бошдан кечирди.

У қиролича Виктория даврида ўрнатилган қадриятларни қайта тиклаш ҳақида жуда кўп гапирган, бироқ айнан унинг ҳукмронлигида Британ жамиятида ажралиш, аборт, никоҳсиз фарзанд кўриш ва гиёҳванд моддаларига ружу қўйиш мисли кўрилмаган даражада кўпайди.

Бошқа томондан у аҳолига чексиз қарз олишга имкон яратди. У иқтидорга келишидан икки йил ўтар-ўтмай бюджет харажатлари икки бараварга кўпайди.

Маргерет Тетчер даврида янги Британияга интилувчан, мол мулкга ружуъ қўйган ва шахсий манфаатларни жамият манфатлардан устун билган янги авлод бостириб келмоқда эди.

Бу мавзуда батафсилроқ