Олимжон Тўхтаохунов, "Тайванчик"ка қарши АҚШда жиноий иш очилди

АҚШда "Тайванчик" номи билан машҳур, келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган жиноий авторитет Олимжон Тўхтаохуновга қарши жиноий иш очилди.

Ҳозирда Россияда яшаши айтилган Тўхтаохуновга ноқонунуий пулларни ювиш ва қиморбозлик тизимини тузишда сиртдан айбловлар илгари сурилди.

Манхеттен федерал прокурорининг маълум қилишича, ушбу жиноиий иш бўйича айбловлар ҳаммаси бўлиб 34 кишига нисбатан қўйилган.

Улардан 29 нафари шу вақтгача Нью Йорк, Филаделфия, Детройт ва Лос-Анжелес шаҳарларида ҳибсга олинган.

Олимжон Тўхтаонхунов дохил яна 4 кишининг қочувда эканлиги айтилмоқда.

Текширувчиларга кўра, Тайванчик-Тринчер ташкилоти" дея юритилган жиноий гуруҳга Москвада яшовчи Олимжон Тўтаохунов, 52 ёшли Нью-Йорклик Вадим Тринчер ва ва 56 ёшли Анатолий Голубчик раҳбарлик қилганликлар.

Айблов хулосасида айтилишича, ушбу уюшган жиноий гуруҳ Москва, Нью-Йорк ва Киевда қароргоҳларга эга бўлган ва халқаро миқёсда фаолият юритган.

"Олимжон Тўхтаохунов "қонундаги ўғри" бўлиб, жиноят оламида катта обрўга эга ва Тайванчик-Тринчер ташкилотига кўмак бериб, ҳимоя остида ушлаган", дейишмоқда қораловчилар.

Уюшган жиноий гуруҳ аъзоларининг аксари собиқ Совет Иттифоқи даврида туғилган ва минтақа давлатлари билан яқин алоқларни сақлаб қолганлар. Улар жиноий фаолият ортидан топган пулларини у ерга олиб бориб кўпда кўчмас мулк сотиб олиш билан шуғулланганлар.

Айбловларда айтилишича "Тайванчик" қиморбозлик тизимидаги ўзаро баҳсларни "ечиб бериш хизмати" эвазига 2011 йил январ ойидан 2012 йил январ ойигача ташкилотдан 10 миллион доллар тўлов олган.

Шунингдек, "Тайванчик"нинг Россиядан ташқарига жуда камдан-кам сафар қилиши, 2002 йили ҳудди шу маҳкама унга қарши Қишки Олимпиада ўйинлари даврида ҳакамларга пора беришга ҳаракат қилишда айблагани айтилган.

Ушбу айбловдан сўнг Тўхтаохунов 2003 йил Италияда ҳибсга олинди, лекин кейинчалик маҳаллий маҳкама уни АҚШга экстрадиция қилмаслик ҳақида ҳукм чиқарди.

"Тайванчик-Тринчер уюшмасидан ташқари" прокурорлар яна қатор жиноий бўлинмалар фаолият юритганини ҳам маълум қилишган.

Прокуратурага кўра, Олимжон Тўхтаохунов, Вадим Тринчер ва Голубчикларга 90 йилгача қамоқ жазоси ва 1.75 миллион доллар жарима солиниши мумкин.

Олимжон Тўхтаохунов 1949 йили Тошкентда туғилган.

Ёшлигида "Пахаткор" футбол жамосининг ўсмирлар гуруҳида бир муддат тўп тепган.

Шўролар давридаёқ икки маротаба 1972 ва 1985 йиллари турли қамоқ жазоларига ҳукм қилиниб, кейинчалик озод этилган.